RU

Последние новости

23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  30 22:55Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол" (онлайн ҳисоб)  26 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  1 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   11 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  13

Аҳрол Иноятов: «Келишилган ўйинларда иштирок этганлар, албатта жазоланади» Новости

Аҳрол Иноятов: «Келишилган ўйинларда иштирок этганлар, албатта жазоланади»

Аҳрол Иноятов Ўзбекистон Футбол Федерациясининг футболдаги ҳалолликка жавобгар масъул котиби этиб тайинланди.
Иноятовнинг асосий вазифаси Ўзбекистон футболидаги ўйинларнинг натижасига сунъий таъсир ўтказадиган шахс ёки гуруҳларга қарши курашиш, уларни фош этиш ва жазолашдан иборат бўлади.

«Федерация қошидаги экспертлар комиссияси шубҳали ўйинни ипидан игнасигача ўрганиб чиқади, учрашув видетасмасини кўриб чиқиб, якуний хулосани бевосита ЎФФ Ижроия Қўмитасига тақдим этади. Учрашув натижасига таъсир қилинганлиги шубҳа остига олинган ўйинларга алоқадор бўлган ҳар бир шахс, назоратчи ва ҳакамлардан тортиб, мураббий ва футболчилар билан гаплашилади ва тегишли чоралар кўрилади», - дейди Иноятов.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмоновнинг топшириғи билан Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси келаси мавсумдан бошлаб ФИФА ва ОФК томонидан тавсия этилган «Ҳалол футболни ҳимоя қилиш» декларациясини қабул қилади. Учрашув натижаси келишилган деб шубҳа остига олинган барча ўйинлар ЎФФ қошидаги экспертлар комиссияси томонидан таъқиб қилинади.

«Ўзбекистон Футбол Федерацияси янги йилдан ФИФА ва ОФК томонидан тасдиқланган «Ҳалол футболни ҳимоя қилиш декларацияси»ни қабул қилади. Мазкур декларацияга Ўзбекистон Профессионал Лигасида рўйхатдан ўтган ҳар бир назоратчи, ҳакамлар, клублар, клублар аъзолари имзо чекадилар. Декларацияни имзолаш орқали ПФЛда рўйхатдан ўтган ҳар бир расмий шахс келишилган ўйинларга қарши курашишда иштирок этишга рози бўлади. Бу эса келишилган ўйинларга қарши курашиш йўлидаги муҳим қадамдир. Учрашув натижасига таъсир кўрсатилган ўйинларда иштирок этгани далиллар билан исботланган ҳар қандай клуб, бунга алоқадор бўлган ҳар қандай мураббийу футболчи, албатта, жазоланади», - дейди Аҳрол Иноятов.

Айни пайтда матбуотда пайдо бўлган шубҳали учрашувлар билан боғлиқ иш дафтарлари очилган бўлиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган. Октябрь ойида Ахрол Иноятов билан матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика