"Аҳмоқона тақвимни инобатга олсак, ишларимиз жуда яхши кетмоқда"
25 фев 19:10
Новости
"Аҳмоқона тақвимни инобатга олсак, ишларимиз жуда яхши кетмоқда"
Карло Анчелотти тиғиз тақвим туфайли дам олиш учун вақт зарурлигини таъкидлади.
Айни дамда "Реал" Ла Лигада 25 ўйинда 54 очко тўплаб, "Барселона" билан етакчиликни бўлишиб турибди.
26 февраль куни Мадрид клуби "Реал Сосьедад"га қарши Испания Кубоги ярим финалида майдонга тушади.
"Аҳмоқона тақвимни инобатга олсак, ишларимиз жуда яхши кетмоқда. Бироқ бошқа жамоалар ҳам яхши натижалар қайд этаётганини айтиб ўтиш лозим. 50 кун давомида биз 17 та ўйин ўтказдик. Бу шунчаки даҳшат.
Мен чарчаяпман, сиз ҳам чарчаяпсиз. Буни ҳамма кўриб, билиб, сезиб турибди. Бизга дам олиш учун вақт керак", – деди "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии