Агуэро гол урди, Гвардиола билан тортишди, сўнг ярашди, кейин эса ҳайрон бўлди
17 авг 2019 23:55
Новости
Агуэро гол урди, Гвардиола билан тортишди, сўнг ярашди, кейин эса ҳайрон бўлди
Англия чемпионатининг 2-тур марказий баҳсида «Манчестер Сити» клуби «Тоттенхэм»га қарши тўқнаш келиб, жанговар дуранг (2:2) ўйнади.
Баҳсда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган «шаҳарликлар» форварди Серхио Агуэро 66 дақиқада захирага олинди ва унинг ўрнига Габриэл Жезус туширилди. Ушбу вазиятда Агуэро жамоа устози Пеп Гвардиоланинг қароридан норозилигини билдириб, тортишди.

Кейин эса ўйиннинг охирги дақиқаларида Жезуснинг голидан сўнг, аргентиналик ҳужумчи Гвардиола билан ярашиб олди.
Бироқ, Жезуснинг голи VAR орқали қайта кўрилганидан сўнг, бекор қилинди ва бош ҳакамнинг бу қарори «Сити»нинг бошқа аъзолари каби Агуэрони ҳам ҳайрон қолдирди.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии