RU

Последние новости

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  5 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  134 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1049

АГМКнинг янги футболчилари қайси рақамда ўйнашлари маълум Новости

АГМКнинг янги футболчилари қайси рақамда ўйнашлари маълум

АГМК жамоаси 2021 йилги мавсум олдидан ўз таркибини 8 нафар янги футболчи билан кучайтирди.

Қишки трансфер ойнаси вақтида АГМК ҳозирча 8 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади. Булар дарвозабон - Ботирали Эргашев, ҳимоячилар Дилшод Аҳмадалиев, Аббос Отахонов, универсал футболчи Владимир Козак, ярим ҳимоячилар Санжар Шоаҳмедов, Шоҳруҳ Гадоев, Элвин Фортес ва ҳужумчи Александр Касьян.

Мазкур футболчиларга бугун жамоа либослари топширилди ва уларга АГМК сафида ёрқин ўйин кўрсатиб, жамоа билан катта ютуқлар ва совринларни қўлга киритишда омад тиланди. Ботирали Эргашев жамоа сафида 1-рақам остида ҳаракат қилишни маъқул кўрди. Аббос Отахонов 15-рақам, Дилшод Аҳмадалиев 77-рақам, Владимир Козак 29-рақам, Санжар Шоаҳмедов 22-рақам, Шоҳруҳ Гадоев 28-рақам, Элвин Фортес 94-рақам ва Александр Касьян 18-рақамни танлади.


Ботирали Эргашев: "Янги мавсумни интиқлик билан кутяпман. Бу йил иштирок этадиган мусобақаларимиз кўп ва унда АГМК катта марраларни кўзламоқда. Тезроқ Олмалиқдаги стадионга мухлисларни кўриш ва уларни хурсанд этиш хоҳиши юқори".



Аббос Отахонов: "Катта мақсадларни кўзлаётган жамоа сафига келганимдан хурсандман. Янги мавсумда Олмалиқ шаҳрига катта ғалабаларни тақдим этишни режа қилганмиз. Умид қиламанки, 9 март куни мухлислар стадионда ажойиб муҳитни яратиб, бизни қўллаб-қувватлашади. Биз эса ўз ўрнида уларни ғалаба билан хурсанд этишга чоғланганмиз".



Дилшод Аҳмадалиев: "Аввал айтганимдек, АГМК жамоасига келганимдан бахтиёрман. Тезроқ янги жамоам либосида майдонга тушиб, мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этиш илинжидаман. Янги мавсумда режалар катта ва уларни амалга оширишимиз йўлида мухлислар билан бир жамоага айланиб, катта ютуқларни қўлга киритамиз деган умиддаман".


Владимир Козак: "Мен 12 йил деганда жамоа алмаштирдим ва бежизга АГМКни танламадим. Буни мавсум давомида ўйинларим билан исботлашга ҳаракат қиламан. Янги мавсумда бизни узоқ йўл кутмоқда. Ўша узоқ йўлнинг финишига биринчи бўлиб боришни режалаштирганмиз. Бу йўлда эса бизга асосий кўмакчи бу олмалиқлик ишқибозлар бўлишига шубҳа йўқ. Биз уларга ғалабаларни тақдим этишга астойдил ҳаракат қиламиз".


Санжар Шоаҳмедов: "Олмалиққа қайтганимдан хурсандман. АГМК билан юқори мақсадларни кўзлаганмиз. Ниҳоят ўзимнинг севимли жамоам билан ўйлаган ниятларимга эришмоқчиман. Олмалиқлик мухлисларни яхши биламан, улар янги мавсумда жамоамизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашларига ишонаман. Улар жуда маданиятли ва жамоага фидойи мухлислар. Очиғи, мавсум стартини катта соғинч билан кутяпман. Бизни қизғин ва унутилмас мавсум кутяпти, деб умид қиламан".


Шоҳруҳ Гадоев: "АГМКда ўзимни янги жамоага келгандек эмас, балки аввал ҳам шу ерда бўлгандек ҳис қиляпман. Бу ерда нафақат кучли жамоа, балки аҳил оила сифатида яхши коллектив шаклланмоқда. Режа, вазифа ва мақсадлар катта. Бу йилги чемпионат ҳар тарафлама ўзгача бўлишини кутяпман. Биринчи турда биз соғинган мухлислар олқиши остидаги стадион ва ишқибозлар соғинган чиройли футбол ҳамда албатта жамоамиздан ғалабани кутяпман".


Александр Касьян: "АГМК юқори мақсадларни кўзлаган жамоа. Мен бу жамоани бежизга танлаганим йўқ. Ҳар бир футболчи фаолияти давомида катта ютуқларни қўлга киритишни хоҳлайди. Мен бу ишни АГМК билан бажаришни ният қилганман".


Элвин Фортес: "Янги мамлакат, янги жамоадаман. Илк таассуротларим жуда яхши. Қувноқ, аҳил ва бирдам жамоа йиғилган. Мен ўз ўйинларим орқали жамоага фойдам тегишини ва бу самарали бўлишини истайман. Ўйлайманки, АГМК жамоаси фаолиятимдаги катта бурилиш нуқтаси бўлади. Орзу ва ниятларим катта. Янги мавсумни ва илк ўйинни бошқача ҳаяжон билан кутяпман. Мавсум давомида эса мухлисларга кўплаб ғалабалар тақдим этишга уринамиз".


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика