АГМКнинг янги аъзоси - Жасур Яхшибоевни илиқ кутиб олишди
07 авг 2019 20:24
Новости
АГМКнинг янги аъзоси - Жасур Яхшибоевни илиқ кутиб олишди
АГМК клуби матбуот хизмати жамоага янги келиб қўшилган Жасур Яхшибоевни жамоага таништириш маросими бўлиб ўтгани ҳақида ёзди.
"Ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунидаги дедлайннинг охирги дақиқаларида "Пахтакор"дан ижарага олинган Жасур Яхшибоев янги жамоага қабул қилинди.
Бугун жамоамизнинг машғулотидан аввал АГМК клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар коллективнинг янги аъзосига айланган Жасур Яхшибоевни илиқ кутиб олишди.
Дастлаб Жасур Яхшибоевга клуб бош директори Мухтор Қурбонов ҳамда жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов клубимиз либосини тақдим этишди. Кейинчалик эса футболчилар йўлакча ташкил этиб, жамоанинг янги аъзосини футболдаги одатга кўра "қайноқ" кутиб олишди.
Жасур Яхшибоев АГМК сафида 97-рақамда ўйнайди", - клубнинг телеграмдаги расмий каналида.



Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии