RU

Последние новости

16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  0 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  3 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  1 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  3 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   17 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  42 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   38 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  4 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0 10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  2

АГМК танлови — ҳалол ўйин ёхуд Бекободдаги учрашув шарҳи Новости

АГМК танлови — ҳалол ўйин ёхуд Бекободдаги учрашув шарҳи

АГМК учун Суперлиганинг иккинчи даврасидаги илк баҳс Бекободда "Металлург"га қарши кечди.

Мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги Олмалиқда кечган беллашувида ғолиб номи аниқланмаганди. Бекободдаги жавоб баҳсида эса ўйин тақдири кутилмаган қарорлар туфайли тубдан ўзгариб кетди.

Учрашувга келадиган бўлсак, биринчи бўлимда мезбонлар нисбатан фаолроқ ўйнашди ва асосан стандарт вазиятлари орқали АГМК дарвозаси олдида хавф солишди. АГМК эса танаффусга қадар иккита яхши ва кескин ҳужум ташкил этишга эришди. Бироқ Жасур Ҳакимов бир вазиятда мўлжални аниқ кўзлай олмаган бўлса, Григалашвили жонбозлиги туфайли содир этилган ҳужумни Шораҳмедов кўнгилдагидек ривожлантира олмади ва ҳужум ниҳоясига етмай қолди.

"Металлург" эса учрашувнинг 31-дақиқасида ишланган жарима зарбасидан наф чиқарди. Ислом Исоқжоновнинг оширган тўпини чизиқ устидан Аббос Отахонов марказда турган жамоадоши Шавкат Муллажонов томон узатди. "Металлург"нинг тажрибали ҳимоячиси Муллажонов эса Султоновнинг тўпга чиққани, лекин мазкур ҳолатда дарвозабон хатога йўл қўйиши натижасида бўш қолган дарвозани ортиқча қийинчилик ишғол этди - 1:0.

Шундан сўнг АГМК футболчилари анча фаоллашишди, бироқ танаффусга қадар мувозанатни тиклашнинг имкони бўлмади.

Иккинчи таймни эса АГМК захира ўзгариши билан бошлади. Қосимов томонидан ўйинга ташланган Зафар Полвонов Жасур Ҳакимовни алмаштирди. Бунинг натижасида иккинчи бўлим АГМК ташаббуси ва устунлиги остида ўтди. Хусусан учрашувнинг 65-дақиқасида Санъат Шихов ва Шораҳмедовнинг ўнг қанотдаги фаоллиги самара келтирди. Шихов ўз қанотида ҳимоячи Андреевни доғда қолдирган бўлса, Шораҳмедов керак пайтда тўпни жарима майдончаси томон оширди. Рақиб дарвозаси ҳудуди атрофида турган тўпурар ҳужумчи Зафар Полвонов эса тўпга тўғри зарба бериш натижасида баҳсда мувозанатни тиклади - 1:1.

Шундан сўнг АГМК ҳужумга зўр берди. Хусусан учрашувнинг 71-дақиқасида Шиховнинг рақиб дарвозаси томон бошлаган юришини ҳимоячи Аббос Отахонов қоидани бузган равишда тўхтатиб қолди. Бироқ шу куни ўйинда ҳакамлик қилган Шавкат Насибуллаев яққол қоидабузарликни кўрмади.



Орадан 4 дақиқа ўтгач эса Насибуллаев АГМК жарима майдончаси ичида йиқилиб берган Исоқжоновнинг санъатига ишонди. Натижада ҳеч қандай контакт бўлмаган тўқнашувда Бобур Юлдошев қоида бузгани қайд этилиб, АГМК дарвозаси томон "нуқта", яъни 11-метрлик жарима зарбаси белгиланди.



"Нуқта"дан эса рақиб ҳужумчиси Баҳодир Пардаев адашмади. Гарчи дарвозабон Султонов тўп йўналишини топган бўлсада зарба йўлига гов бўлмади.

Бош ҳакам Шавкат Насибуллаевнинг қарорларига ҳақли эътироз билдирган жамоа устози Миржалол Қосимов янги қоидага кўра бошланган иккинчи давранинг дастлабки ўйинидаёқ қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Шундан кейин ҳам АГМКда мувозанатни қайта тиклаш учун имконият ва вазиятлар туғилди. Бироқ Элгужа Григалашвилининг зарбаси бир бор тўсинга теккан бўлса, иккинчи вазиятда дарвозабон ишончли ўйнади.

Шу тариқа Суперлиганинг иккинчи даврасидаги илк учрашувда АГМК Бекободда мағлубиятга учради. Шавкат Насибуллаев эса Санъатнинг йиқилишига ишонмай, рақиб футболчисининг санъатига алданди. Натижада унинг мазкур хато қарорлари олмалиқликлар зарарига ишлади.

Мазкур ўйиндаги мағлубиятдан кейин АГМК турнир жадвалида 12 очко тўплаган ҳолда 11-ўринни банд этиб турибди. Келгуси турда АГМК Олмалиқда "Андижон"ни меҳмон қилади.

Жорий ҳафтада "Ҳалол ўйин" шиори остида ўтказилаётган акция трендга чиқди. АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ва жамоа сардори Акмал Шораҳмедов суратга тушган мазкур "Ҳалол ўйин" шиорли акцияни АГМК футбол клуби тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Бизнинг танлов шубҳасиз ҳалол ўйин. АГМК ҳалол ўйин тарафдори ва бошқаларни ҳам мазкур шиорга амал қилишини талаб қилади.

АГМК танлови - Ҳалол ўйин!



Суперлига, 14-тур.
"Металлург" — АГМК 2:1
27 июль, "Металлург" стадиони.
Голлар
: Муллажонов (31, ассист: Отахонов), Пардаев (78, пенальтидан) - Полвонов (64, ассист: Шораҳмедов).
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Равиль Шояхмитов, Тимур Галеев, И. Исмоилов.
Назоратчи: Константин Смирнов

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика