RU

Последние новости

20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  29 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  9 20:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  5 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  3 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  11 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0

АГМК Одил Аҳмедов ва Халк тўп тепадиган "Шанхай СИПГ"га қарши иккита назорат учрашуви ўтказди Новости

АГМК Одил Аҳмедов ва Халк тўп тепадиган "Шанхай СИПГ"га қарши иккита назорат учрашуви ўтказди

Теги :  АГМК
АГМК матбуот хизматининг хабар беришича, олмалиқликлар Дубайдаги йиғин доирасидаги охирги назорат ўйинида "Шанхай СИПГ" билан беллашди.

"Жамоамизнинг Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги охирги ўйини Хитой Суперлигаси вакили "Шанхай СИПГ"га қарши ўтказилди.

Ўзаро келишувга кўра, 60 дақиқадан иккита назорат беллашуви ўтказилди.

Унга кўра, жамоалар ҳар иккала ўйинда икки хил таркибни синовдан ўтказишди. Биринчи баҳсда жамоамиз 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, иккинчи ўйинда ҳисоб очилмади ва дуранг қайд этилди. Дастлабки ўйиндаги биринчи голни рақиб жамоа бурчак зарбасидан кейин уришга муваффақ бўлди. Оскарнинг ошириб берган тўпини Халк дарвозага йўллаган бўлса, хитойликларнинг иккинчи голига Ю Хаи муаллифлик қилди. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида эса жамоамизнинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми самара келтирди. Мирғиёс Сулаймоновнинг жарима майдончасидаги узатмасидан сўнг тўп рақибга теккан ҳолда дарвоза тўридан ўрин олди.

Иккинчи ўтказилган назорат беллашувида эса жамоалар дарвоза тўрига йўл топа олишмади", - дейилади АГМК матбуот хизмати хабарида.

Назорат учрашуви

10.02.2020

1-ўйин

АГМК — “Шанхай СИПГ” 1:2 

Дубай, «Jebel Ali Sport Centre»

Голлар: Автогол (60) - Халк (18), Ю Хаи (34)

АГМК (1-ўйин) — Суҳроб Султонов (Роман Абдулов, 30) - Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Сайдулло Раҳматов - Йован Жокич, Баҳром Абдурахимов, Санжар Турсунов - Шаҳзод Нурматов, Мате Ватсадзе, Арслонмират Аманов. 

Назорат учрашуви

10.02.2020 

2-ўйин

АГМК — “Шанхай СИПГ” 0:0 

Дубай, «Jebel Ali Sport Centre»

АГМК (2-ўйин) — Валижон Рахимов (Низомиддин Зиёвутдинов, 30) - Акмал Шораҳмедов, Жасур Умаров, Сардор Раҳмонов, Шероз Жалолов - Эркин Байдуллаев, Миржамол Қосимов, Мурод Тошматов - Хожимат Эркинов, Зафар Полвонов, Элгужа Григалашвили.


Шу тариқа АГМКнинг Дубайда олиб борган икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғини якунланди ва олмалиқликлар эртага Дубай-Тошкент йўналиши бўйича юртимизга қайтиб келишади.

Эслатиб ўтамиз, АГМК БААдаги йиғин доирасида жами бешта назорат беллашуви ўтказди ва ўйинларда 2 ғалаба (Туркманистон, "Циндао Хуанхай"), 1 дуранг (Шанхай СИПГ) ҳамда 2 мағлубият ("Шаньдун Лунэн", "Шанхай СИПГ") қайд этди.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика