АГМК ОЧЛ-2019 саралаш ўйини олдидан Дубайда йиғин ўтказади
29 дек 2018 00:30
Новости
АГМК ОЧЛ-2019 саралаш ўйини олдидан Дубайда йиғин ўтказади
Жамоа 22 декабрдан буён Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Машғулотлар 30 декабрга қадар давом этиши кўзда тутилган. Сўнгра футболчиларга қисқа таътил берилади ва олмалиқликлар 3 январдан яна пойтахтда тўпланишади.
Мавсум-2019ни биринчилардан бўлиб бошлайдиган жамоа 15 январга қадар Тошкентда шуғулланади. Сўнгра АГМК хориж йиғинини ўтказиш учун БААга йўл олади. Олмалиқликлар Дубайда 18-31 январь кунлари ўқув-машғулот йиғини олиб боришади. Сўнгра жамоа юртимизга қайтиб, Осиё чемпионлар лигаси ўтиш босқичи ўйинига тайёргарликни давом эттиради.
Таъкидлаш жоиз, АГМК 12 февраль куни ОЧЛ-2019 саралаши доирасида Тожикистоннинг “Истиқлол” клубига қарши баҳс олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии