RU

Последние новости

17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  1 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  2 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  17 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  23 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1

АГМК Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатлари тарихида илк бор ғалаба қозонди Новости

АГМК Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатлари тарихида илк бор ғалаба қозонди

Таиланд пойтахти Бангкокда футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун 2-тур беллашувларига старт берилди.

Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати. АГМК ишончли ғалабани қўлга киритди

Ўзбекистон чемпиони АГМК бугун Ироқнинг "Нафт ал-Васат" клубини 5:3 ҳисобида мағлуб этди. Бу мамлакатимизнинг сўнгги 4 йилдаги чемпионининг қитъа доирасидаги мусобақадаги биринчи ғалабаси бўлди. Бунгача олмалиқликлар ушбу турнирда уч бор қатнашишган ва бирор марта ҳам ғолиб бўлишмаган эди. Жамоа 2016 йил гуруҳдан чиққан. Аммо, ўшанда Александр Петров шогирдларига Ливаннинг "Ал Майадин" клуби билан ўйиндаги 2:2 ҳисоби плей-офф учун етарли бўлган. Тўплар нисбатига кўра якунда АГМК ливанликлардан тепада бўлган ва иккинчи ўрин билан 1/4 финалга йўл олган. Чорак финалда эса Таиланднинг "Чонбури Блувейв" жамоасига 1:4 ҳисобида имконият бой берилган.


АГМКнинг Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги натижалари:

2016 йил. Таиланд, Бангкок

"B" гуруҳи

1-тур, 15.07.2016

"Тасисат Дарёи" (Эрон) - АГМК 4:3

Голлар: Ҳуссейн Тойиби 4, 38, Аббоси 17, 32 - Фарҳод Абдумавлонов 12, 13, Жавлон Аноров 39

2-тур, 16.07.2016

"Ал Майадин" (Ливан) - АГМК 2:2

Голлар: Такажи 4, 20 - Жамолиддин Шарипов 3, Константин Свиридов 31

Чорак финал, 19.07.2016

"Чонбури Блувейв" - АГМК 4:1

Голлар: Жетсада Чудеч 12, Субҳавут Туэнкланг 14, Жирават Сорнвичиан 17, Хара 36 - Жамолиддин Шарипов 1


2017 йил. Вьетнам, Хо Ши Мин

"D" гуруҳи

2-тур, 23.07.2017

АГМК - "Банк Бейрут" (Ливан) 3:8

Голлар: Дилшод Ирсалиев 18, Артур Юнусов 22, Серҳан 38 (авт.) - Томич 5, 30, Серҳан 12, Ҳаммуд 26, Зеид 30, Дин 35, К.Свиридов 38 (авт.), Жафари 40

3-тур, 25.07.2017

"Чонбури Блувейв" (Таиланд) - АГМК 5:0

Голлар: Критсада Вонгкаео 1, Супҳавут Туэнкланг 34, Ронначаи 36, Пеерапат 38, Апиват Чармчароен 40


2018 йил. Индонезия, Жокьякарта

"D" гуруҳи

1-тур, 02.08.2018

"Банк Бейрут" (Ливан) - АГМК 4:1

Голлар: Эл-Дин 8, Меҳди Жавид 9, 22, 39 - Шуҳрат Тожибоев 28

2-тур, 04.08.2018

АГМК - "Мес Сунгун" (Эрон) 1:9

Голлар: Акбар Усмонов 14  Иззати 5, Ҳуссейн Тойиби 9, 9, 27, 40, Али Асқар Ҳассанзода 13, Тагизода 17, Фаҳимзода 19, Ороужи 30

3-тур, 06.08.2018

АГМК - "Сипар Хўжанд" (Тожикистон) 1:2

Голлар: Жамолиддин Шарипов 40 - Воситзода 27, Кузиев 29


АГМК футзал клубидан нима кутамиз?


2019 йил. Таиланд, Бангкок

"B" гуруҳи

1-тур, 07.08.2019

"Тай Сон Нам" - АГМК 4:1

Голлар: Нгуйен Мин Три 11, Шимизу 21, Тран Таи Ҳай 29, 33 - Акбар Усмонов 6

2-тур, 09.08.2019

АГМК — "Нафт ал-Васат" 5:3

Голлар: И.Ропиев 14, 25, 31, Ҳ.Нишонов 39 А.Раҳматов 29 - Ангеллот 13, 40, Г.Рияд 40


АГМКнинг мусобақадаги умумий статистикаси

Жами: 10та ўйин - 1 ғалаба, 1 дуранг, 8 мағлубият

Тўплар нисбати: 18-45

Бугунги ўйинда анча ёшартирилган АГМК яхши ўйин намойиш этди ва бу нарса уларнинг учинчи турда ҳам ижобий натижа қайд этишларига умид қилиш мумкинлигини англатаётгандек. Умид қиламизки, Петров шогирдлари плей-офф йўлланмасини қўлга кирита олишади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика