Агент: "Мане "Ливерпуль"дан пул учун кетгани йўқ"
26 июн 2022 13:21
Новости
Агент: "Мане "Ливерпуль"дан пул учун кетгани йўқ"
"Бавария"га ўтган футболчи Садио Маненинг агенти Бакари Сиссе мижозининг пул сабабли жамоадан кетмаганини айтди.
"Садионинг маоши матбуотда кўрсатилганидан кўпроқ. Бу ёлғон маълумот. У пул сабабли кетмади. Бунинг бошқа сабаблари бор", - деди агент.
Сенегаллик футболчи Мюнхен клуби билан 3 йиллик шартнома имзолади. Ўтган мавсумда у АПЛнинг 34 ўйинида қатнашиб, 16 гол урди.
Комментарии