Агент: “Гризманн “Барселона”дан кетмоқчи эди, аммо...”
28 авг 2020 01:30
Новости
Агент: “Гризманн “Барселона”дан кетмоқчи эди, аммо...”
“Барселона” ҳужумчиси Антуан Гризманнинг собиқ агенти Эрик Олатснинг айтишича, француз футболчиси янги бош мураббийи Рональд Куман келишидан олдин жамоадан кетишни истаган.
“Бавария”га учралган аламли мағлубиятда кейин Антуан фақат бир нарсани – жамоадан кетишни истаганди. У ўзини бу лойиҳанинг бир қисми сифатида ҳис қилмаган ва ишни бу тахлит давом этишини истамаган. Жиддий равишда кетиш ҳақида бош қотирган. Сўнгра нималар содир бўлса, бўлди ва янги мурббий билан ўзаро суҳбатдан кейин Куман футболчини жамоада қолдиришга кўндирган. Мураббий Гризманга ишонишини ва унинг лойиҳасида футболчи муҳим рол ўйнашини айтган”, дея Олатснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда RMC Sport.
Антуан Гризманн 2019 йилнинг ёзида “Атлетико”дан “Барселона”га кўчиб ўтганди. Футболчининг трансфери каталония клубига 120 миллион еврога тушганди.
Комментарии