RU

Последние новости

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

Агар Уэльс мундиалга чиқа олмаса, Бэйл фаолиятини якунлаши мумкин Новости

Агар Уэльс мундиалга чиқа олмаса, Бэйл фаолиятини якунлаши мумкин

"Реал Мадрид" вингери Гарет Бэйлнинг келажаги борасидаги қарори Уэльс терма жамоасининг натижаларига боғлиқ бўлади.

Манбанинг хабарига кўра, Мадрид клуби ва 32 ёшли футболчи ўртасида янги шартнома борасида музокаралар олиб борилмаяпти. Амалдаги келишув 2022 йилнинг ёзида якунига етади. Бэйл шартномаси якунига қадар "Реал"да қолиши кутилмоқда.

Унинг келажаги Уэльснинг ЖЧ-2022 плей-офф босқичида қандай иштирок этишига боғлиқ. Эслатиб ўтамиз, жамоанинг плей-офф ярим финалидаги рақиби Австрия терма жамоаси бўлади.

Уэльс 2022 йилги жаҳон чемпионатига йўл олса, у ҳолда Бэйл декабрдаги турнирга тайёргарлик кўриш учун ёзда янги клуб излайди. Гаретнинг гранд жамоага ўтиши даргумон.

Агар Уэльс мундиалда иштирок этмаса, Бэйл фаолиятини якунлаши мумкин. Бу қарорнинг сабабларидан бири футболчининг ўзини аллақачон молиявий жиҳатдан таъминлаб бўлганлиги бўлиши мумкин.

Ярим ҳимоячи "Реал"да 2013 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Клуб таркибида у тўрт марта Чемпионлар лигасида ва икки марта Ла Лигада ғолиб чиқди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика