RU

Последние новости

22:46"Рома" — "Верона". Шомуродов асосий таркибда  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  216 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  4 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  135 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  40 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  63 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  28 20:01U-17 Осиё Кубоги финал учрашувининг ҳакамлари маълум  16 20:01Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди  5 19:55"Олтин тўп" учун курашда фаворитлар рейтинги янгиланди  9 19:19Анчелотти келажаги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади  7 18:52"Манчестер Юнайтед" ёзда АПЛда шу мавсум 8 та гол урган вингерни сотиб олмоқчи  2 18:24Тотти футбол тарихидаги энг кучли дарвозабонни айтди  15 17:37Расман: Космин Олариу — БАА терма жамоаси бош мураббийи  8 16:32Мбаппе "Атлетик Бильбао"га қарши ўйиндан олдин "Реал" машғулотида иштирок этмади  3

Агар ОФК билан яқин бўлишни хоҳласак... Новости

Агар ОФК билан яқин бўлишни хоҳласак...

Мамлакатимиз футболи ривожи учун ОФК билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади.

Ўтган ҳафтанинг сешанба куни ЎФА биносида ташкилотнинг янгиланган раҳбарияти ҳамда ОАВ ходимлари ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бунда сўз олган ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бир қатор оғриқли муаммолар ҳақида фикр билдирди. Албатта, тилга олинган масалаларнинг ҳаммаси эътиборга молик ва муаммоларни тоифага ажратиб чиқиш уларнинг ечимини тезлатмайди. Бу ўринда ЎФА ҳар бир муаммога бир хил қараши керак бўлади. 

Равшан Сайфиддинович ўз нутқи давомида халқаро алоқалар ҳақида алоҳида фикр юритди. Бунда қўшни давлатлар билан футбол йўналиши бўйича алоқаларни йўлга қўйиш, айтайлик халқаро турнирлар ташкил қилиш, шунинг баробарида ОФК билан ҳам яқин бўлишимиз кераклигини билдиради. ОФК - катта ташкилот, унинг таркибидаги ҳар бир ассоциация ОФК билан илиқ муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Бу ўз навбатида бизга ҳам тегишли. 

ОФК билан яқин бўлишнинг иккита асосий йўли бор. Биринчиси, ОФК ўтказадиган мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаш (ютган жамоага ҳар доим эътибор юқори бўлган), иккинчиси ОФК томонидан ташкил этиладиган мусобақалардан бирига мезбонлик қилиш. Шу пайтгача икки бор ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳамда футзал бўйича Осиё чемпионатига Тошкент мезбонлик қилгани, ўтган йил CAFA ташкил этган иккита алоҳида турнир ҳам бизда ўтказилганини инобатга олсак, бу борада тажрибага эгамиз. 

Ҳозирги имкониятдан келиб чиқиб Осиё Кубогини қабул қила олмаймиз. Лекин ёшлар ва ўсмирлар, аёллар ва футзал жамоалари ўртасидаги мусобақаларга мезбонлик қилишимиз мумкин. Балки яқин орада қайсидир халқаро мусобақа Ўзбекистонга топширилиб қолар. Лекин иккинчи томондан ОФК қачон бизга ҳам мезбонликни берар экан деб кутиб ўтирмасдан, ўзимиз ташкилот ўтказадиган мусобақаларда ижобий натижа қайд этиш ҳақида ўйлашимиз лозим. 

ОФК ҳар йили ўтказадиган Осиё чемпионлар лигасида анча пастладик. Мана уч йилдирки клубларимиз гуруҳдан чиқа олмаяпти. Бундан ташқари, ўтган U-16 ва U-19 Осиё чемпионатларига бора олмадик. Шу йил ўтказилган пляж футболи бўйича Осиё чемпионатига умуман бормадик ҳам. Ўзи бизда пляж футболи бўйича терма жамоа ҳозир борми ё йўқми бу ҳам бир масала. 

Осиёда ҳар томонлама ўрнак олса арзийдиган мамлакат бор, бу - Япония. Эътибор берганмисиз, ҳар қандай халқаро миқёсдаги турнир бўлмасин ҳаммасида японлар қатнашади. Қатнашиш ҳам майли, Япония доим совриндорлар орасида бўлади. Хоҳ терма жамоалар, хоҳ аёллар, пляж ёки футзал бўлсин Япония доим фаворитлар қаторида юради. Бундан кўриниб турибдики, Япония фақат ўз миллий терма жамоаси ёки икки-учта бақувват клубини ўйлаш билан чекланиб қолмаган, футболнинг барча соҳаларини бирдек олиб боришга ҳаракат қилади. Эндиликда улар ОФКдан чиқиб ҳатто КОНМЕБОЛ ўтказадиган Копа Америкада ҳам қатнашишди. 

Биз ҳам футбол ривожи учун Япониядан ўрнак олишимиз даркор. Соврин ютса-ютмаса ОФК ўтказадиган ҳар бир мусобақада Ўзбекистондан жамоа бўлиши шарт. Ўйлашимизча, Равшан Эрматов ҳам айни шу мақсад йўлида ҳаракат қиляпти. Ўзбекистонда футбол ривожланиши учун салоҳият юқори, Эрматов айтганидек, муаммоларни фақат ҳамжиҳатликда бир ёқадан бош чиқариб ҳал қилиш мумкин. Шундагина турли ёшдаги терма жамоа ва клубларимиз мунтазам ОФК мусобақаларида қатнашиш имконига эга бўлади, бу эса ОФКга тобора яқинлашаётганимизни билдиради.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика