RU

Последние новости

01:23"Реал" жамоадаги захира ўйинчисининг ҳаракатларидан ҳайратда  0 00:55Эмерик Лапорт шу ёзда унга "Реал" қизиққани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  0 00:22"Реал" Киммихни "Барселона"дан илиб кетмоқчи?  0 23:45Миллатлар лигаси. Германия, Нидерландия ва Украина терма жамоалари иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:26"Ливерпуль" бир йилдан сўнг текинга "Байер"нинг асосий ўйинчиларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 23:00Миллатлар лигаси. Англия Ирландиядан устун келди, Грузия, Молдова ва Арманистондан ишончли ғалаба  2 22:26FourFourTwo ўз талқинига кўра тарихдаги энг яхши итальян мураббийини эълон қилди  8 21:58Луис де ла Фуэнте "Барселона" футболчисининг жароҳатини маълум қилди  1 21:28Нима?! Серхио Рамос "Реал"га қайтиши мумкин  3 20:48Довбик жароҳат сабаб Украина терма жамоасидан Римга қайтди, "Рома" Шомуродовни кейинги ўйинга қўйиши мумкин  5 20:28Ўткир Юсупов қайтди, Ўзбекистон МТЖ машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  16 19:56Мадрид дербисидан аввал "Атлетико" "Реал"дан 2 кун кам дам олади. Бу Симеоне жамоасига ёқмаяпти  2 19:26Журналист: "Мураббий терма жамоани тарк этиши керак эди, унинг услублари эскирди"  9 18:44Трансфер мувозанати бўйича кўрсаткичларда АПЛ клуби 1,3 млрд евро зарарда экан  1 18:21Кроос Роналдунинг 900та голи ҳақида: "Машғулотларда урган голларимни қўшсам ҳам бунча бўлмайди"  3

Агар МТЖ мураббийлар штабида ўзгариш бўлмаса... Новости

Агар МТЖ мураббийлар штабида ўзгариш бўлмаса...

Иордания билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг Миржалол Қосимов терма жамоадан кетиши ҳақида айтиб ЎФФга ариза ёзганди.
Аммо ЎФФ унинг талабини қондирмади. Бироз ўтиб эса федерациянинг расмий сайтида қуйидаги хабар чоп этилди.

...
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи лавозимига ҳозирда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган мутахассислар орасидан муносиб номзодлар кўриб чиқилмоқда. Мираброр Усмоновнинг қайд этишича, терма жамоа бошқарувига хориждан тажрибали мутахассисларни жалб этиш режаси ҳам бор. ЎФФ раҳбарининг сўзларига кўра, бош мураббийи масаласи 2014 йил январь ойига қадар ҳал этилади... (www.the-uff.com. 19.09.2013).

Агар ушбу хабар ўз исботига эга бўлса, Миржалол Қосимовнинг МТЖдаги фаолияти якунига етди. Боиси келаси йилнинг март ойига қадар терма жамоамиз ҳеч қандай ўйинда майдонга тушмайди. Гонконг билан бўлиб ўтган ўйиндан кейинги матбуот анжуманида “Ўзбекистон терма жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Осиё Кубоги финал мусобақаси бошланишига вақт етарли. Ушбу турнирга яхши тайёргарлик кўриб, ўз олдимизга максимал вазифа қўйиш ниятимиз бор», - деди Қосимов.

Осиё Кубогига қадар бир йилдан ортиқ вақт бор. 2014 йил терма жамоамиз фақат битта расмий ўйинга эга. У ҳам бўлса, 5 март куни аҳамиятини йўқотиб бўлган Ўзбекистон - БАА қарама-қаршилиги. Шу билан 13 августда ФИФА куни мавжуд. Сентябрь ва октябрь ойларида ҳам иккитадан ўртоқлик учрашуви ўтказиш имкониятига эгамиз. 19 ноябрь ФИФАнинг сўнгги расмий куни. Кўриб турганимиздек, МТЖ ихтиёрида ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун 6та имконият бор.

Мавзуга қайтсак... Қосимовнинг терма жамоадаги фаолиятини давом эттириш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Қолаверса, терма жамоага жалб қилинган уч футболчи - Игорь Сергеев, Сардор Рашидов ва Жамшид Искандеров ўзларига билдирилган ишончни оқлашди. Бу ерда Воҳид Шодиев ҳам бор. Шодиевни 1986 йилда таваллуд топганини инобатга олсак, ундан "стабил" ўйин кута оламизми ёки йўқ деган савол ҳам келиб чиқади. Чунки футболчи шу йилга қадар назардан четда қолиб келди. Юқоридаги учта ёш футболчи шуни исботлай олди-ки, бизнинг олий лигамизда агар ёшларга имкон берилса, МТЖ кучайиб бораверади. Бунинг учун албатта янги йилдан бошлаб жамоалар таркибида 21 ёшли футболчи тўп тепишини мажбур қилиб қўйиш керак.

Гувоҳи бўлдикки, қанот футболидан воз кечсак биз гол ура оламиз. Аммо гол уриш унумдорлиги фоиз кўрсаткичида жуда ҳам паст. Бир киши кам Гонконг терма жамоаси дарвозасини майдонда ҳаракат қилаётган 3та ҳужумчининг эвазига ишғол қилдик. ЖЧ саралаш ўйинлари давомида эса биз битта ҳужумчи билан Корея, Ливан, Эрон каби кучли рақибларга қарши баҳс олиб бордик. Тактика ўзгариши ва майдонда ёшларнинг ишончни оқлаши ЎФФда Қосимовга бўлган ишончнинг қайтишига сабаб бўлиш эҳтимоли юқори. Қолаверса, ўзбек мухлислари ҳам баъзи фахрий футболчиларни терма жамоа таркибига киритмаётгани учун яна Қосимовга ишона бошладилар. Нима учун аксар ОАВ вакиллари ва мухлислар Қосимовнинг кетишини исташяпти? Ўз пайтида терма жамоамиз бундан ҳам баттар аҳволга тушиб қолганда бош мураббийга нисбатан бундай қарши чиқмаган эдилар. Бу ерда кўпроқ мураббий Қосимовга эмас, шахс Қосимовга нисбатан адоват кучайиб кетди. Сабаби, уни ҳимоя қилиш жараёнида баъзи кишилар ҳаддан ташқари ошириб юборишди ва ўз ўзидан низолар келиб чиқа бошлади. Натижада Қосимовнинг мураббийлик иши уёқда қолиб, унинг ўзига нисбатан адоват кучайиб кетди. Бунинг натижасида ўзбек футболи фахрининг футболчилик пайтида орттирган обрўсига ҳам чанг солина бошлади. Ўзбек - кечиримли халқ ва адоват сақламайди. Агар МТЖда Қосимов фаолиятини давом эттирадиган бўлса, барча-барча келишиб иш қилиши лозим. Чукни футболда маънавий озуқа олаётган миллион-миллион ватандошимиз бор. Уларнинг ҳурмати туфайли ўзаро келишиб ишлашимиз керак. Агар хориждан мутахассис келадиган бўлса, унда Қосимовнинг ўзи унга яқиндан ёрдам бериши лозим. Агар келмаса, унда атрофдагилар Қосимовга ёрдам қўлини чўзсинлар. Футболимиздаги энг катта муаммо, бу мутахассисларнинг бўлиниб, бир-бирига ёрдам бермаслигида. Аслида бу - қайтар дунё. Бирон бир ҳолатга дуч келсак, "қайтар дунё" атамасини кўп ишлатамиз. Агар инсон бировга яхшилик қилса, у ҳам қайтади.

Сал аввалроқ Хайрулла Холиқовнинг мақоласи чоп этилди. Ундаги бир гапга тўлиқ қўшилмай иложим йўқ. Гусс Хиддинк келмайдими, ташкилотчилик шундай тарзда давом этса, биз "Салом, ЖЧ! Хайр, ЖЧ!" дея салом-алиқ қилиб юраверамиз.

Лекин мен бир гапни такрор ва такрор айтишдан тўхтамайман. Қосимов терма жамоада қолиб атрофдагилар билан келишиб олса ва ҳамма аҳил бўлиб ишласа, бирор нарсага эга чиқишимиз мумкин. Бунинг учун Қосимовнинг хаёлини "Бунёдкор" асло бўлиши керак эмас. Ҳеч қанақасига бир жамоа мураббийи иккита постга эгалик қилиши керак эмас. "Бунёдкор" доим ўз олдига чемпионлик мақсадини қўяди, табиийки бу Қосимовга ортиқча иш. Ортиқча иш бўлишдан ташқари клуб манфаати кези келганда юқори планга чиқа бошлайди. Шквирин йиллар давомида тарбиялаган Зотеев МТЖнинг асосий таркиб аъзоси даражасига чиққанида, чемпионликни қўлга киритиш йўлида Қосимов у орқали "Бунёдкор" захирасини кучайтирди. Клуб кучайди, аммо керак пайтда МТЖ ярқ этиб чиқаётган ўйинчисидан ажралди.

Қосимовнинг "Бунёдкор"дан кетишига яна бир асосли сабаб бу - Осиё Кубоги - 2015. Қитъа чемпионати 6 февраль - 5 март кунлари Австралияда бўлиб ўтади. Табиийки бунинг учун 2014 йил декабрь ва 2015 йилнинг январь ойлари терма жамоамизнинг йиғинлари билан ўтади. Бундай пайтда Қосимов "Бунёдкор" учун ҳеч қанақасига вақт ажрата олмайди.

Биз учун МТЖ аъзолари ўз жамоаларининг асосий таркибида тўп тепишлари керак. Хуллас гап шунақа, "СА" учун МТЖнинг ким бошқариши умуман аҳамиятга эга эмас, бизнинг вазифамиз ўз соҳамиздан келиб чиқиб, футболимизнинг юқори чўққиларга чиқишида улуш қўшиш. Бизга фақат бир нарса керак, "СА" вакилларига МТЖ ва унинг мураббийлари томонидан илқ муносабат, машғулотларда очиқ мулоқотлар, мухлислар учун қизиқарли тадбирлар ва ҳокозо. Футбол мухлис учун ўйналади, фақат мухлис учун!

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика