"Агар Левандовски фаолияти давомида "Олтин тўп" олмаса, бу унга нисбатан жиноят бўлади" - Оуэн
19 ноя 2021 08:58
Новости
"Агар Левандовски фаолияти давомида "Олтин тўп" олмаса, бу унга нисбатан жиноят бўлади" - Оуэн
"Менимча ковид даврида Левандовскига "Олтин тўп" борасида омад келмади. Ўша мавсумда совринни унга берган бўлардим.
Бошқа номзодлар ҳам бор. Мени нотўғри тушунманг, лекин Салаҳ гарчи хеч нарса ютмаган бўлсада, мавсумни ажойиб ўтказди. Бошқа томондан, барча совринларни ютган Жоржиньо бор. Аммо у овоз бериш жараёнида Левандовскини ортда қолдира олади деб ўйламайман. Шунинг учун ҳам мен Робертни танлаган бўлардим.
Левандовски яна Бундеслигада ғалаба қозонди. Унинг статистикаси шунчаки ажойиб. Шунинг учун ҳам "Олтин тўп"ни Левандовски олиши керак. Агар у фаолияти давомида умуман "Олтин тўп" олмаса, бу унга нисбатан жиноят бўлади. У ажойиб футболчи", - деди Оуэн.
Эслатиб ўтамиз, "Олтин тўп"ни топшириш маросими 29 ноябрь куни Парижда ўтказилади.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии