RU

Последние новости

10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  1 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  3 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  1 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  0 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  8 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  13 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1

Афсонавий боксчи Артур Григорян ёш футболчилар билан учрашди Новости

Афсонавий боксчи Артур Григорян ёш футболчилар билан учрашди

Профессионал боксда ўзбекистонлик биринчи жаҳон чемпиони Артур Григорян бугун пойтахтимиздаги "Stuzzico" пиццериясида меҳмон бўлди.

Ўзбек бокси афсоналаридан бири ҳисобланган Артур Григорян мазкур ташриф давомида "Одил Жуниор" жамоасининг ёш футболчилари билан мулоқот қилди. 

Футбол ва бокс бошқа-бошқа йўналиш ҳисоблансада, уларнинг ҳар иккисини спорт бирлаштириб туради. "Қирол Артур" ёш спортчиларга фаолиятидаги қизиқарли ҳолатлар, босиб ўтилган йўл ҳақида гапириб берди. Уларга ўз маслаҳатларини берди. 


Ўз навбатида ёш футболчилар чемпиондан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 

"Озғин бўлганим сабабли ёшлигимда лақабим "Скелет" эди. Атрофимдагилар мени шундай деб мазаҳ қилишарди. Бу эса ўз навбатида мени янада қаттиқ меҳнат қилишга, ишлашга чорларди. Орадан вақт ўтди ва мен Ўзбекистонга чемпион бўлиб қайтдим. Ўшанда мен уларга қарата "Кўрдингизми, ўша "скелет" бугун чемпион бўлди. Мени олға интилишга мажбур қилганингиз учун раҳмат" дедим. 


"Инсон меҳнат орқали юксак чўққиларни забт этади. Сиз ҳавас қиладиган Роналду ва Месси ҳам айнан шунинг ортидан машҳурликка эришган. Сиз нима учун Роналду бўла олмайсиз? У ҳам ўз вақтида сиздек кичкина бола бўлган. Ўз меҳнати орқали шундай даражага етиб келган".

Ёш футболчилар учрашувдан бир олам таассурот олишди. 


Учрашув давомида Григорян барча юртдошларимизни Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги билан муборакбод этди. 

Тадбир сўнгида Артур Григорян эсдалик учун болажонлар билан суратга тушди. Шунингдек, улар учун автограф сессия ташкил этиб берилди.



TAS-IX 


 



TAS-IX эмас



Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика