RU

Последние новости

02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  1 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  7 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  10 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  6 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  3 20:55Ханси Флик: "У жамоа учун жуда муҳим футболчи"  1 20:33Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"  5 19:59"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди  0

Афсонавий Давидс фаолиятини тугатди Новости

Афсонавий Давидс фаолиятини тугатди

40 ёшни қарши олган машҳур кўзойнакли чарм тўп устаси - Эдгер Давидс футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Бугунги кунда голландиялик футболчи Англиянинг бешинчи дивизиони вакили "Барнет" жамоасида ўйновчи мураббий ролида фаолият олиб бораётган эди. "Sky Sports"ни хабар қилишича, унинг бундай қарорга келишига чемпионатдаги ҳакамларнинг адолатсизликлари сабаб бўлган. Ярим мавсумни ўзидаёқ уч маротаба ҳакамлар томонидан қизил карточка олган Давидс "Барнет"да мураббийлик фаолиятини давом эттирадими ёки йўқ, буни ҳали маълум қилмаган.

Айтиш жоизки, "Барнет" Англия футболи тарихида ўз ўрнига эга жамоа. Бу клуб 1888 йилда Лондонда тузилган.

Бугунги ёшлар Давидс ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслар. Шунинг учун унинг фаолияти ҳақида қисқача ахборотни берамиз.

Давидс 1973 йилнинг 13 мартида Суринамнинг Парамарибо шаҳрида туғилган. 1991/96 йиллар давомида "Аякс" шарафини ҳимоя қилиб чемпионлар лигасида ғалаба қозонган. "Аякс"нинг олтин даврида тўп тепган ярим ҳимоячи ўз кўз ойнаги билан "Милан" (1996/1998), "Ювентус" (1998/04), "Барселона" (2004), "Интер" (2004/06), "Тоттенхэм" (2005/07), "Аякс" (2007/08), "Кристал Пэлас" (2012) ва "Барнет" (2012/13) жамоаларида фаолият юритган.

Икки карра Европа чемпионатининг бронза медаллари эгаси. Уч карра Италия чемпиони. ФИФАнинг жаҳоннинг энг кучли 100 нафар футболчилари рўйҳатидан ўрин олган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика