RU

Последние новости

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  1 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Афсона ёзда "Ливерпуль"дан кетади. Жамоани сўнгги ўн йилликнинг энг қадрланмаган ҳужумчиси тарк этмоқда (мутолаа учун) Новости

Афсона ёзда "Ливерпуль"дан кетади. Жамоани сўнгги ўн йилликнинг энг қадрланмаган ҳужумчиси тарк этмоқда (мутолаа учун)

"Энфилд" аниқ Бобби Фирминони соғинади.

Роберто Фирмино ёзда "Ливерпуль"дан кетади. 31 ёшли бразилияликнинг шартномаси мавсум сўнггида якунига етади ва томонлар янги келишувга имзо чекишмайди. "Энфилд"ни "қизиллар"нинг ҳақиқий афсонаси тарк этади — уни мухлислар Бобби деб аташади ва у саккиз йил давомида "Ливерпуль"да бундай мақомда бўлишга тўлиқ лойиқ эди. Муболағасиз Садио Мане — Фирмино — Мо Салаҳ иштирокидаги буюк ҳужум триосидан фақатгина мисрлик қолади.

Бразилиялик "Энфилд"га Юрген Клоппдан икки ой олдин келган. Уни немисдан олдин ишлаган Брендан Рожерс харид қилганди. Бобби ўйнаган Германиянинг "Хоффенхайм" клуби ёзда 2015 йил учун яхшигина маблағ бўлган 41 миллион евро олганди, аммо ушбу битим ўзини тўлиқ оқлади. "Ливерпуль" таркибида барча мусобақаларда 353та ўйин, 107та гол ва 71та ассист — ажойиб, аммо Фирминонинг жамоадаги аҳамиятини рақамларда ҳисоблаш имконсиз. Шунчаки урилган голлар сони бу ерда иш бермайди.



Бразилиялик форвард эҳтимол Европанинг таниқли клубларида сўнгги ўн йилликда ўйнаган энг қадрланмаган футболчидир. Аммо, аниқ қадрланмаганлардан бири экани аниқ. Салаҳ доим ҳақиқий гол машинаси бўлган, Мане мунтазам равишда ҳақиқий сеҳргарликларни кўрсатган, аммо бу ерда Фирминосиз ҳеч нарса бўлмаган бўларди. Футболчи ўзининг энг яхши формасида бўшлиқни мукаммал ҳис қилган ва ажойиб таймингга эга бўлган. Бобби — ақлбоварқилмас футбол интеллектига эга тўпсиз ўйин бўйича даҳо. Айнан у "Ливерпуль"нинг юқори даражадаги прессингида асосий ўйинчилардан эди.

Клопп Фирминони жамоанинг мотори деб атаган. Бразилиялик сифатлари ва ишга бўлган муносабати билан юқори интенсивлик ва гегенпрессинг уйғунлашган футбол учун идеал мос тушарди.

Ҳозир бу кулгули туюлар, аммо 2015 йилнинг ёзида "қизиллар"нинг ўша пайтдаги босси Рожерс Фирминони харид қилишни унчалик ҳам хоҳламаган. У учун идеал вариант "Астон Вилла"дан катта гавдали Кристиан Бентеке бўлиб туюлган. Якунда иккиси ҳам олинди. Бразилиялик "Энфилд" афсонасига айланди, Бентеке эса тезда "Кристал Пэлас"га кетди, у ҳозирда АҚШда ўйнамоқда.



"Бобби фаолиятини якунлаган пайт, одамлар унинг "тўққизлик"ни қандай кўрсатгани ҳақида китоблар ёзишларига шубҳа қилмайман. Бу нарсани айнан у ихтиро қилди демаяпман, аммо Боббининг қандай ўйнаётгани наъмунадир. У бизнинг қилаётган ишини қанчалик қадрлашимизни билади ва бу энг асосийси", — деганди Клопп ўтган мавсум "Манчестер Юнайтед" (5:0) йирик ҳисобда таслим этилганидан сўнг.

Бу мушак жароҳатларига ўралашиб қолган Фирминонинг сўнгги икки йилдаги энг яхши ўйинларидан эди. У ўтган мавсум бешта турли жароҳат олди ва барча турнирларни олсак, умумий ҳисобда 26та ўйинни ўтказиб юборди. "Ливерпуль" эса тўртта совринга ҳаракат қилди ва якунда иккитасига эга чиқди, бразилиялик эса ўйинларни асосан четдан кузатди. Фарқлаш учун, Клопп "Ливерпуль"да тўлиқ илк беш мавсумини ўтказган 2016 йилдан 2021 йилгача у АПЛда атиги 10та ўйинни ўтказиб юборган.

Клуб ва ўйинчи сентябрда янги шартнома бўйича музокараларни бошлади, аммо Фирмино якунда уни имзоламасликка ва кетишга қарор қилди. The Athletic нашри таъкидлашича, ҳужумчи шунчаки ҳолатни ўзгартиришга ва янги нимадир синаб кўришни хоҳламоқда.



"Унинг қолишини хоҳлайман. Бобби бу ерда нима бўлаётганини ва у ҳақида ўйлаётганимизни билади. Мавсумнинг биринчи қисмини унчалик яхши ўтказмадик, аммо Бобби яхши ўйнаган ягона ўйинчи бўлди. У биз учун жуда муҳим, у — оғир вазиятларда боғлам бўладиган ўйинчи. Унинг футболдаги идроки билан буёғига ўйинимизни қуришимиз мумкин", — деди Клопп Фирминонинг барибир янги келишувни имзолашига умид қилиб.

Аммо, "Ливерпуль" қайта қуриш босқичида ва ёзда жамоани катта ўзгаришлар кутмоқда — ҳеч ким буни яширмаяпти. Сўнгги йил "Энфилд"да Луис Диас, Дарвин Нуньес ва Коди Гакпо пайдо бўлди. Албатта, Клоппнинг Фирмино ҳақида айтган барча гаплари кўнгилдан чиққан, аммо янги шароитларда у майдонда қанча ўйин амалиёти олиши мумкин (шунингдек ҳали Салаҳ ва Диогу Жота бор)? Жорий мавсум бразилияликда соғлик билан боғлиқ жиддий муаммо йўқ (21та ўйин, 16тасида асосий таркибда, 9та гол), аммо ёши ва кўп куч сарфланадиган ўйин ҳаракатларини ҳисобга олса, уларнинг қайтмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ. Аммо, бразилиялик жорий мавсумда ҳам жамоага фойда келтирмоқда — у МЮ билан яқинда бўлиб ўтган ўйиннинг (7:0) 79-дақиқасида захирадан майдонга тушиди ва унга тақдим этилган вақтда гол+пасни амалга оширишга улгурди.

Бобби октябрда 32 ёшни қарши олади — ўзгаришлар учун айни вақт, кейин кеч бўлиши мумкин. Фирмино доим максимал тарзда ўзини ўйламайдиган футболчи бўлган, аммо бу ҳолатда бразилияликни тушуниш мумкин: у ўзгариш учун ўйинчи бўлишга эмас, лойиҳанинг марказида бўлишга лойиқ.



Ҳа, бразилияликка аталган қўшиқ ҳам етишмайди — у жуда чиройли ва оҳангдор чиққан.

"Клоп сизнинг ниманидир билишингизни хоҳлайди,

Бобби Фирмино — дунёдаги энг зўр ҳужумчи,

Бизнинг тўққизинчи рақам,

Унга тўпни беринг ва у ҳар сафар гол уради,

Ҳа, сеньор,

Боббига тўпни узатинг ва у уради".




Sport-express.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика