AFP: Месси ёзда "Ал Ҳилол"га ўтади
09 мая 2023 17:36
Новости
AFP: Месси ёзда "Ал Ҳилол"га ўтади
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ёзги трансфер ойнасида "Ал Ҳилол" аъзосига айланади.
Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, ҳужумчининг трансфери “ҳал қилинган масала”, аргентиналик футболчи йирик битимга имзо чекади.
8 май куни Мессига Саудия Арабистонидан рекорд таклиф тушгани маълум бўлганди.
Футболчининг ПСЖ билан амалдаги келишуви 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Месси жорий мавсум ПСЖ сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та тўп киритди ва 19 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Комментарии