RU

Последние новости

12:35Руни "Манчестер Сити" – "Реал" ўйинида эксперт сифатида ишлайди  4 12:07Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси учрашувининг вақти ўзгарди  12 11:39Ривалдо: "Ямаль – "Барселона" учун ҳақиқий хазина"  8 11:05Расман: Серхио Рамос Мексика клубига ўтди  7 10:45Жаҳонгир Абдумўминов Вьетнамдаги 4 йиллик фаолиятидан сўнг Ўзбекистонга қайтди  0 10:13Алтин Крезиу: "Андижон"да янги синовларга тайёрман"  1 09:42"ФарДУ" Про-лига янги мавсумига тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:10Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью  1 08:4538 ёшли Рамос янги жамоасида қайси рақамда ўйнайди?  2 08:15Расман: "Бунёдкор" хорватиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 07:31Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"  2 03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  66 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  9 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  4 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  41

AFCAS дастури Ўзбекистонда ҳам жорий этилади Новости

AFCAS дастури Ўзбекистонда ҳам жорий этилади

Теги :  ЎФФ
Хабарингиз бор, шу йилнинг 3-5 декабрь кунлари Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа расмий ташриф билан юртимизда бўлганди.

Хабарингиз бор, шу йилнинг 3-5 декабрь кунлари Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа расмий ташриф билан юртимизда бўлганди.

Ташриф давомида ОФК президенти Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов билан юртимизда футболни ривожлантириш, ўзбек футболини янги босқичга олиб чиқиш бўйича келгуси режалар ҳақида суҳбатлашиб, Осиё Футбол Конфедерацияси бу борада Ўзбекистон Футбол Федерациясини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилганди.

Ана шу учрашув чоғида Осиё Футбол Конфедерациясида Asian Football Confederation Administration System дастурини Ўзбекистонда ҳам қўллаш бўйича келишувга эришилган.

Asian Football Confederation Administration System дастури маълумотлар базаси бўлиб, бу базада ҳар бир футбол мусобақаси ёки тадбирида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган шахслар маълумотлари сақланади.

Масалан, футболчининг туғилган йили, бўйи, оғирлиги, қайси клубларда тўп сурганлиги, қайси чемпионатларда иштирок этганлиги ва шунга ўхшаш маълумотлар жамланиб, ўша футболчига тегишли бўлган барча ҳужжатлар архиви тузилади. Бу дастур айниқса, болалар футболидаги ёш кичрайтириш билан боғлиқ муаммоларни олдини олишда жуда қўл келади. Чунки дастурга киритилган ҳар бир футболчининг маълумотлари, унинг фотосурати ҳар йили янгилаб турилади.

Ўзбекистон Футбол  Федерацияси мазкур дастурни юртимизда жорий қилиш борасида саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. 2018 йилдан бошлаб Asian Football Confederation Administration System дастури Ўзбекистонда ҳам йўлга қўйилиб, футбол мусобақалари ва тадбирларида иштирок этувчи рўйхатдан ўтган барча инсонларнинг маълумотлари жамланади. Суперлига ва Про-лигада қатнашувчи жамоалар ҳам мавсум бошида қайдномаларни айнан мана шу дастур орқали электрон тарзда амалга ошириб боришади.

Бундан ташқари, ҳар бир футбол мактаби, академияларда мавжуд бўлган ёш футболчиларнинг барча маълумотлари ушбу дастурга киритилади. Натижада, болалар футболидаги ёш кичрайтириш билан боғлиқ кўплаб муаммоларнинг олди олинади.

Шунингдек, футболчилардан ташқари, мураббийлар, ҳакамлар, назоратчилар, комиссарлар ва шунга ўхшаш футбол мусобақалари ҳамда тадбирларида рўйхатдан ўтган шахсларнинг маълумотлар базаси ҳам мазкур дастурда тўплаб борилади.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика