RU

Последние новости

22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  1 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  3 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13

"AFC Solidarity Cup": илк турнир ноябрда ўтказилади Новости

"AFC Solidarity Cup": илк турнир ноябрда ўтказилади

Ноябрь ойида ОФКнинг яна бир мусобақасига старт берилади.

Чақирув Кубоги ўрнига ташкил этилган Solidarity Cup Малайзияда бўлиб ўтади. Унда 7 терма жамоа иштирок этади. Осиё Кубоги саралаш баҳсларидан четга чиқиб улгурган жамоалар учун ОФК мазкур мусобақани ташкил этишга қарор қилди. Чунки бу термалар шундоқ ҳам кейинги йил расмий ўйинлардан четда қолиб кетишади.

Аслида ОФК саралаш ўйинлари тизимига айнан кучсиз термаларнинг етарилча учрашувлар ўтказишини таъминлаш мақсадида қўл урганди, бироқ 7-8 жамоа барибир курашдан четга чиқди. Шунинг учун янги турнир ўтказилиши ҳақида қарорга келинди.

Мусобақанинг А гуруҳида Непал, Бруней ва Тимор Лесте, В гуруҳида Шри Ланка, Макау, Мўғулистон ва Лаос терма жамоалари қатнашади. Покистон ва Бангладеш унда иштирок этишдан бош тортишди. Ҳар икки гуруҳдан иккитадан жамоа ярим финалга чиқади. Шу тариқа мусобақа давом эттирилади.

Тан олиш керак, савияси жуда паст жамоалар учун бу мусобақа маълум пайтда ўйин амалиётига эга бўлиш учун қулайдир. Чунки бу термаларнинг ўртоқлик учрашувлари учун рақиблар топиши жуда муаммо.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика