Адриен Рабьо "Милан"га ўтмайди, онаси унинг "Марсель"да қолишини истамоқда
29 авг 09:57
Новости
Адриен Рабьо "Милан"га ўтмайди, онаси унинг "Марсель"да қолишини истамоқда
Адриен Рабьонинг онаси ўғлининг "Милан"га ўтишига қаршилик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кийим алмаштириш хонасида Жонатан Роу билан бўлган мунозарадан кейин "Марсель" ярим ҳимоячини трансферга қўйганди. Унинг кетишидан клуб 15 миллион евро ишлаб олмоқчи.
"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, "Милан" футболчининг қизиқишларини ҳимоя қилувчи онаси Вероник Рабьо билан алоқага чиқа олмаган ва таклифини бермаган.
Бунга қадар "Милан" футболчига йилига 5-6 миллион евро маош ва 2 мавсумлик шартнома таклиф қилганди. Рабьонинг онаси эса футболчининг "Милан"га ўтишини истамаяпти ва "Марсель"да қолишига ишонмоқда.
Рабьо ўтган мавсумда Франция чемпионатининг 29 ўйинида 9 гол ва 4 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Комментарии