RU

Последние новости

10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  2 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  2 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  27 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  3 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  2 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  9 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  42

Адолатга эришишнинг адолатли йўли ҳақида Новости

Адолатга эришишнинг адолатли йўли ҳақида

Бугун сиз билан суҳбат қурамиз. Мен журналистман, футбол соҳасида бир нималар қилиб тураман, қўлдан келганча. Сиз-чи?

Қонун ва қоида ҳақида

Айтайлик, бозорга чиқасиз. Бировга ҳалал бермай, бозор қоидалари асосида ишлаб турибсиз. Бирданига комиссия келиб, кетма-кет 12 та дўконни танлаб олди ва қолганларни керак эмасга чиқариб қўйди. Бу сизга тегадими? Тегади! Йил бошиданоқ шуни айтганида, сиз ҳаракатингизни кўрган, ўзингизга бошқа жойдан иш топган бўлардингиз.

Масалан, сиз дўстлар билан ўртада пул тикиб, бизнес қилгансиз. Йил бошида шартлашгансиз. Аммо ҳаммаси рисоладагидек кетаётганида қоидалар ўзгариб қолса ва сиз четда қолсангиз, тегадими? Теккандаки!

Шу постини ўқиётган ҳаммамиз тирикчилик пайиданмиз. Ўғри бўлмасангиз, тўғри бўлсангиз, тирикчиликнинг айби йўқ. Ишингизга ривож берсин. Бирор воқеа юзасидан фикр билдираётганда албатта ўзингизга боқиб кўринг. Исталган касб бўйича юқориги каби мисоллар келтириш мумкин. Чунки ҳаммамизда ҳам ҳисоб берадиган жой бор.

Мен нима демоқчиман, пичоқни оғримаса бировга уриш керак. Сиз бугун қоидаларнинг бузилишини қўллаб-қувватлаяпсиз. Чунки зарарини сиз кўрмаяпсиз, жилла қурса сиз мухлислик қиладиган клуб муаммолардан узоқда. Бировнинг муаммоси билан ишингиз йўқ. Аммо унутманг, қоидаларни писанда қилмайдиганлар тегирмонига сув қуйсангиз, уларнинг сафи кенгаяди ва куни келиб бизга ҳам етиб келади. Агар мен қонун ва қоидаларни ҳурмат қилмайдиганларни ёқласам, вақти келиб сайтимни ёпиб қўйишлари, қонун доирадан четга чиқмаган мақолам сабаб мени четлатишлари мумкин. Ваҳоланки, мен ўзимни ўша қонун ва қоидалар доирасидагина ҳимояда деб биламан. Режаларимни ўшалар асосида тартибга соламан. Менинг муаммоим бўлмаса ҳам, журналист сифатида тепадаги бозорчига ачинаман, у қонундан четга чиқмаяптими, ундан четда бўлган қарор ҳаётини бузиб ўтиб кетиши керак эмас, деб ҳисоблайман. Бу ҳаммамизнинг бошимизда бор савдо.

Қонун ва қоидаларга қатъий амал қилинадиган мамлакатлар бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун шиори билан яшайди. Агар сизнинг фарзандингиз қаердадир жабр кўрса, қўшнилар ҳам сизни ҳимоя қилишга тушади. Чунки улар бу каби воқеа ўзларининг болаларида ҳам кузатилишидан қўрқади. Ва албатта, сизга бериладиган зарар қолганларни ҳам жунбушга келтиришини билган тепа қатлам, етти ўлчаб бир кесади, бошқа иложи йўқ.

Футбол ҳам шундай. Унинг ҳам ўзига яраша қонунлари, қоидалари, низом ва регламентлари бор. Бутун дунёда қонунларга ўзгартиришлар киритилади. Бундан мақсад, оз бўлса-да мукамалликка интилиш. Бироқ мавжуд қонунларга терс боришга йўл қўйиб бериш, ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди.

Қонун ва қоиданинг устуворлиги ҳақида

Мен ёқтирадиган танганинг иккинчи томони ҳам бор. Бир дўстимиз савол қўйганди. Яқин инсонингиз жиноят қилса, буни айтасизми ёки жиноятни яширасизми? Биз, албатта, жигарларимиз ҳақида ўйлаб ўрганганмиз. Ва шунинг учун ҳам таниш-билишчилик аталмиш иллатни йўқота олмаймиз. Ривожланган мамлакатларда эса яқин инсоним жиноятига яраша жазосини олиши керак, деган вариантни кўпчилик белгилаб берган. Улар адолатни шунда кўради.

Биз низомларига бўйсунмаётганлар ҳақида айтдик. Бу икки хил кўринишда намоён бўлаётгани ҳам рост. Бирида катта ташкилот низомларига бўйсунмаганларни қўллаган, яна бирида эса ўз низомларига ўзи бўйсунмагани ҳолда, адолат ўрнатишни истаган. Қайси бири яхши дейсизми? Иккаласи ҳам. Жуда ёмон! Иккинчиси аслида яхши, чунки унда адолатга интилиш бор. Аммо масала адолатнинг қачон ва қай тариқа намоён бўлишида қолмоқда.

Агар ҳаммаси қоида асосида бўлса, сиз ҳимоя қилаётган клуб аллақачон 1-лигада ўзини кўрарди. Қоидаларга бўйсунмадими, ишини эплай олмадими, демак, ўша қоидалар асосида четлаштирилиши керак. Баъзида бошқа йўлдан юришди. Ё раҳм қилиб, ё нафс сабаб қоидаларни бажармаган томонни қўллашди аввалгилар.

Кейингилар эса қаттиқўл чиқди. Бу бир томондан яхши, бир яхши инсон куч адолатдадир, деб кетган-ку. Талабни бажармаганми, йўқот дейилди. Тўғри-да, йўқотиш керак қулоқсиз клубларни. Аммо қандай асос билан? Мен юқорида қонун-қоидалар ҳақида гапирдим. Улар, адолатли жамиятларда албатта бўлади. Ва шундай жойлар борки, фақатгина буйруқ асосида иш кўрилади. Буниси ёмон. Кайфият яхши бўлса майлига, ёмон бўлса қочиб қол.

Хулосани шундай қилмоқчиман. Ишнинг кўзини билиш катта аҳамият касб этади ва албатта, шошган кимдир бир нарсага ёлчимайди, деган гап ҳам бор. 12 талик ҳақида эълон қилишга шошилмаган маъқул эди. Шунда бугун бир ташкилот бу қадар кўп муҳокама қилинмасди. Чунки, офат умуман бошқа жойдан бошланди, ОФКдан. Комиссия келди, қараса талаб даражасида бўлмаганлар бор. Демак, уларни четлаштириш табиий бир йўл. Буни ҳамма осон ҳазм қиларди. Шунда ҳам бош ташкилотгамас, клубининг раҳбарига дашном берарди, пул олдинг, мансаб олдинг, нега ишламадинг, деб. Кейин бош ташкилот, узр, биз истагандик, лекин кўриб турибсиз, жамоаларимиз 12 та қолди. Энди бошқа формат қилмасак бўлмайди, деб қўя қоларди, олам гулистон.  

Сиёсат шундай нарсаки, унга ҳамма ҳам чидаш бермайди. 14-ўринни олсанг қоласан дегандингизки, деб илтижоли кўз билан қараб турасиз. Кейин эса ғойибдан садо келади: мен сенга 14-ўринни қоидаларни бузиш эвазига олгин демагандим. Талабларимни бажармадингми, тур йўқол!

Мен ҳар қанақасига қонунлар устуворлиги таъминланган жойни қўллаб-қувватлайман. Шунда директор шахсиятимга тегмайди, милиция қўрқинчли кўринмайди, ҳуқуқларим паймол этилмайди. Сизга ҳам шуни маслаҳат бераман. Бу нисбатан яхшироқ йўл. Албатта, бу дунёдан адолатни излашнинг ўзи абсурд. Аммо жилла қурса шу йўлда ҳаракат қилиш мумкин-ку...

P.S. Диёрни ишга олинглар ва ҳоказо гаплар керак эмас, ўртоқ ўқувчилар. Ишсиз қолган эмасман, сиз айтган ишга боришни истаганимда, аллақачон бунга эришардим. Шахсиётни ҳам четга суринг, адоватни ҳам. Коммент ёзишда қонунлар устуворлиги масаласидаги тушунчангиздан бошланг. Ҳаммамиз кимгадир арзанда, кимгадир ёмон одаммиз. Ўзаро ҳурматни сақлайлик, илтимос.

Автор :
Рейтинг: -61   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика