RU

Последние новости

08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  0 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  1 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  1 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  76 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8

Аднан Ораховац: "Пахтакор"ни танлашимда Санибал катта рол ўйнади" Новости

Аднан Ораховац: "Пахтакор"ни танлашимда Санибал катта рол ўйнади"

Ўтган ҳафта Тошкентнинг Пахтакор жамоаси раҳбарияти черногориялик Аднан Ораховац билан шартнома имзолади.
Ҳимоячи декабрь ойида Тошкентга келган ва ўтган вақт мобайнида мураббийлар кўригидан ўтаётганди. Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабига унинг ўйини маъқул келди ва у энди янги мавсумда "Пахтакор" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Ораховац бунгача Черногориянинг "Будучност", Сербиянинг "Единство" клубларида тўп тепганди. 24 ёшли ҳимоячи айнан Будучност сафида Черногория чемпиони ва кубоги соҳибига айланган. Шу кунларда черногориялик футболчи "Пахтакор" таркибида Туркияда ташкил этилаётган ўқув-машғулот йиғинида иштирок этяпти. Эътиборлиси, Қозоғистоннинг "Жетису" клубига қарши кечган учрашувда жамоасининг илк голига ҳам муаллифлик қилди. Биз ана шу ўйиндан сўнг Аднан Ораховацдан интервью олдик.

- Аднан, аввало киритилган гол билан табриклайман.
- Раҳмат. Жамоам ғалабасига хисса қўшганимдан хурсандман. Бу гол назорат учрашувида киритилди. Ўйлайманки, расмий ўйинларда ҳам ўз голларим билан "Пахтакор" мухлисларини хушнуд этаман.

- Янги жамоа, янги муҳитга ўрганиб қолдингизми?
- Декабрь ойида жамоа машғулотларига қўшилгандим. Ҳозир ҳаммаси жойида. Ўзимни худди бир-икки йил шу таркиб билан бирга ўйнагандек хис қиляпман. Йигитлар ҳам мени қўллаб-қувватлашяпти.

- "Пахтакор" билан неча йиллик шартнома имзоладингиз?
- Уч йилга мўлжалланган шартномага имзо чекдим. Агар ҳаммаси жойида бўлса, ўзаро келишувга кўра уни яна узайтиришимиз мумкин.

- Таклифнинг ўзи қачон бўлганди?
- Жамоа менежери Самвел Бабаян менга қўнғироқ қилиб, жамоа таркибида ўзимни синаб кўришни таклиф қилди. Бабаянга бу таклифни агентим Санибал Ораховац берганди.

- Адашмасам, Санибал қариндошингиз бўлади.
- Худди шундай. У амакимнинг ўғли бўлиб, айни пайтда менга агентлик қиляпти. Ўз вақтида "Пахтакор" таркибида ҳам ўйнаган.  

- Санибал ҳозир футбол ўйнамаяптими?
- Йўқ. У ўтган йили футболчилик фаолиятини якунлади. Ҳозирда ўзини футбол агенти сифатида синаб кўряпти.

- "Пахтакор"га Черногориянинг "Будучность" жамоасидан келиб қўшилдингиз. Сизда бошқа таклифлар ҳам бормиди?
- Подгорицаликлар билан шартномам якунига етганди. Ҳа, таклифлар бор эди. Лекин Санибалнинг таклифи билан "Пахтакор"ни танладим. Бу жамоа ўтган мавсумда Ўзбекистон чемпиони бўлгани ҳам қарор қабул қилишимда муҳим омил сифатида хизмат қилди. Шунингдек, "Пахтакор" Осиё Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этади. Бу мусобақада ўйнаш мени қизиқтириб қўйди. Мана шу икки асосий омил шартномага имзо қўйишимга замин яратди. Ҳозир жамоада мени барча нарса қониқтиряпти.

- Қайси рақамни танладингиз?
- Ҳозирча танламадим. Лекин 4-рақамни беришларидан умидворман. Бир неча йил давомида бу рақам остида Боян Миладинович муваффақиятли тўп тепди. Умид қиламанки, бу рақам менга ҳам омад келтиради. Боянни яқиндан танийман. У билан ҳам маслаҳатлашдим.   

- Тошкент ёқдими?
- Бўлмасамчи, жуда ҳам чиройли шаҳар экан. Жамоадошларим ҳали баҳор ва ёз келсин, юртимизнинг чиройидан оғзинг очилиб қолади, дейишди.

- Кимлар билан яқиндан дўстлашишга улгурдингиз?
- Мураббийларимиздан Дукич, шунингдек, Лобанов, Мерзляков билан жуда яхши дўстлашиб олдик. Юқорида айтганимдек, мени жамоада жуда илиқ тарзда кутиб олишди. Янги футболчи учун энг муҳим ҳам шу.

- Мураббий ҳақида фикрингиз қандай?
- Жуда яхши. Машғулотларни кўтаринки руҳда олиб боряпти. Ажойиб инсон.

- Қаерда яшаяпсиз?
- Анталияга келгунимизча, Дукичнинг квартирасида яшаётгандим. Билишимча, у жамоани тарк этибди. Тошкентга қайтгач, ўзимга алоҳида квартира берамиз дейишяпти.

- Шу пайтгача сиз Европа футболидан баҳра олаётгандингиз. Осиё ва Европа футболи ўртасидаги фарқ кўзга ташлана бошладими?
- Ҳали катта фарқ ташланмади. Ўртоқлик учрашувларида футболчилар катта куч билан ҳаракат қилишмайди. Табиийки, бунда тўлақонли баҳо беришнинг иложи йўқ. Менимча, тафовут жуда ҳам катта бўлмаса керак. Сўнгги йилларда Осиё футболи анча ўсди. Жаҳон чемпионатларида ушбу қитъа терма жамоалари ижобий натижаларни қайд этишяпти. Дунёнинг кўзга кўринган юлдуз футболчилари Осиё клубларида тўп тепишяпти.

- Аднан, сизга янги мавсумда янги жамоа таркибида муваффақиятли иштирокни тилаб қоламиз.
- Сизга ҳам раҳмат. Янги мавсумда "Пахтакор" жамоаси ғалабаларига хиссамни қўшишни астойдил мақсад қилганман. Бунинг учун бор кучимни сафарбар қиламан.   


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика