RU

Последние новости

00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  4 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  2 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  26 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6

"Adidas" тўплари Суперлига иштирокчиларига маъқул келдими? Футболчилар фикрлари, ПФЛ ўз имиджи учун нима қилиши керак? Новости

"Adidas" тўплари Суперлига иштирокчиларига маъқул келдими? Футболчилар фикрлари, ПФЛ ўз имиджи учун нима қилиши керак?

Суперлига-2021 ҳам ўз якунига етди.

Турли йўналишларда мавсум якунларига бағишланган материал ва мақолалар чиқиб турибди. Бугун эътиборни ортда қолган чемпионатимизда фойдаланилган тўпларга қаратмоқчимиз.

Бу йил Суперлигада "Adidas Conext 21" тўпларидан фойдаланилди. Ушбу тўплар кўпчиликда яхши таассурот қолдирди. Ёдингизда бўлса, Суперлига-2020ни жамоалар "Puma" тўпларида ўтказганди. Аммо, ўшанда кўпчиликка "Puma" маъқул келмаганди. Бу йилги мавсум олдидан ПФЛ футбол жамоатчилигининг эътирозларидан келиб чиқиб янги тўплардан фойдаланишга қарор қилди. Суперлига-2021да ишлатилган "Adidas Conext 21" тўплари ҳақида фикр олиш учун бир нафар дарвозабон, ҳимоячи ва чемпионат тўпурари Черанга мурожаат қилдик.

Милан Митрович, "Сўғдиёна" (Суперлига-2021да энг кўп "қуруқ ўйин" ўтказган икки дарвозабондан бири): "Бу мавсум ўтган йилгидан фарқли равишда жуда яхши тўпларда ўйнадик. Бу йил тўпларда ғалати траектория бўлмади. Олдинги мавсумдаги тўплар эса жуда ғалати траектория билан учарди".


Шерзод Насруллаев, "Насаф" (Суперлига-2021да энг кўп голли пас берган футболчи - 7та пас. Шунингдек, Шерзод учта гол ҳам урган): "Бу йилги "Adidas" тўплари ҳар томонлама менга ёқди. Ўтган йилги "Puma" билан солиштирганда бу тўплар яхшироқ".


Драган Черан, "Пахтакор" (Суперлига-2021 тўпурари - 16та гол + 4та голли пас): "Ўзгача нимадир дея олмайман. Ўйлашимча, ўтган йилги "Puma" тўплари яхшироқ эди".


Кўриб турганингиздек, икки футболчи янги тўпларга ижобий баҳо берди, биттаси эса олдинги тўпни маъқул деб ҳисоблади. Мақола муаллифининг фикрича ҳам, бу тўп аввалгисидан афзал. Сифат ҳақида футболчилар юқорида айтиб бўлишди. Суперлига-2020да "Puma" тўплари мавсум ярмига келибоқ оқариб кетганди. Буниси эса узоқроқ муддатга чидаб берди.

Баъзи клублар вакиллари ПФЛ мавсум бошида 20та тўп бергани, кейинроқ эса яна 10та берганини айтишди. Ва кейинги ажратилган 10та тўп аввалгисидан фарқ қилишини, яъни сифати пастроқлигини айтишди. Демак, ПФЛ клубларга икки хил тўп тарқатган. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев билан боғландик. Унинг сўзларига кўра, аввалига ПФЛ Покистондан мана шу тўпларни етказиб берувчи шахс (Аҳмед) билан шартнома қилиб, 1000та тўп учун пул ҳам ўтказиб беришган. Кейинроқ, у шахс кўринмай кетган. Шундан сўнг ПФЛ ўзи Россия орқали тўпларни етказиб берувчи бошқа вариант топган ва уларга буюртма берган. Суперлига клубларига дастлаб 20тадан тарқатилган тўплар айнан Россия орқали олиб келинган. Маълум вақтдан кейин Аҳмед яна пайдо бўлган. Энди ПФЛ унинг тўплари сифатли эканлигига шубҳа қилгани ҳолда ҳар икки тўпни экспертизага берган. Экспертизада тўпларни ёриб кўриб текширилган ва ПФЛга расман хулосалар тақдим этилган. Д.Имомхўжаев ўша экспертиза хулосаларини бизга ҳам тақдим этди. Унга кўра, Покистондан олиб келинган тўпларнинг сифати ҳам талабга жавоб беради. Яъни, сифатсиз эмас. Хулосаларни кузатиб чиқарканмиз, асосан икки жиҳатда фарқ бор: тикилиши ва сув шимиш даражаси.


Табиий теридан тикилган тўплар ёмғирли ҳавода 205 граммдан кўп сув шимиб олмаслиги керак. Агар сув шимиш даражаси 205 граммдан ортса, сифатсиз бўлади. Сунъий теридан тикилган тўпларда эса бу кўрсаткич: 180 грамм. Бу белгиланган норма. Энди биринчи тўпда сув шимиш даражаси 2.5 граммни қайд этган бўлса, Покистондан келтирилган тўпларда бу 15.2 грамм. Ҳар иккала тўп ҳам бу борада талабга мутлақо жавоб беради. Ўзаро солиштирганда эса биринчиси нисбатан яхшироқ. Якунда ПФЛ 1000та тўпга олдиндан қилинган тўловни ярмини қайтариб олган ва 500та тўп олган. Клубларга кейинроқ тарқатилган (10тадан) тўплар айнан Покистондан келтирилган. Клублар вакиллари билан суҳбатимиздан кейин шунга амин бўлдикки, уларга биринчи тўплар маъқул келган.

Эътибор қаратишга арзигулик яна бир жиҳат бор: Тўплар мавсум давомида хиралашиб, рангини йўқотмоқда. Тўплар ПФЛ мусобақаси ҳисобланмиш Суперлиганинг юзи. Қачондир АПЛ, Ла Лига ёки ОЧЛ, ОФК Кубоги каби мусобақаларда ранги хиралашган тўплардан фойдаланишганини эслай оласизми? Доим янги тўпларда ўйнашади у ерларда. Масалан, ОЧЛда ОФК клубларга ҳар бир ўйин ва машғулот учун 10тадан тўп юборади. Яни, "Пахтакор" гуруҳ босқичида иштирок этиши аниқ. ОФК янги мавсум ОЧЛ олдидан "шерлар"га гуруҳдаги 6та ўйин учун олдиндан 60та тўп жўнатади. "Molten" тўплари ОФКнинг расмий ҳамкори ҳисоблангани боис уларда жамоаларга тўп етказиб беришда ҳеч қандай муаммо йўқ.


ПФЛда эса ҳозирча тўп етказиб берувчи ҳамкор йўқ ва улар тўпларни ўзлари сотиб олишади. Шу ўринда мавсум боши ва охиридаги икки ўйиндан тўпларни тақдим этамиз.



Суперлига-2021 1-тури доирасидаги "Насаф" - "Пахтакор" (2:3) учрашувидаги тўп.


Суперлига-2021 26-тури доирасидаги АГМК - "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидаги тўп.


ПФЛ тарқатадиган 30та тўпдан ташқари, клубларни ўзлари ҳам машғулот учун тўплар сотиб олишлари мумкин. Сабаби, мавсум якунига бориб улар хиралашиб кетмоқда. Шунингдек, клублар ўйинда фойдаланиладиган тўпларни тозалаб ишлатишса ҳам мақсадга мувофиқ бўларди.

Яхши кадрни кир тўп бузиб турибди.


ПФЛ 30та тўпнинг ҳаммасини мавсум бошида эмас, ярмини 2-давра олдидан бергани маъқул назаримизда. Шунда иккинчи дарвада ҳам тўплар янгидек туради. Шу масалани ҳам Д.Имомхўжаевдан сўрадик. Унинг сўзларига кўра, ПФЛ янги мавсум учун ҳам Россия орқали 1000та тўпга буюртма берган ва бу сафар биз таклиф қилаётгандек мавсум бошида 15тасини, ёзда қолган 15тасини беришни мўлжаллаяпти.

Ўйинларни янги тўпларда ўтказишга нима етсин. Ҳар ҳолда эскирган ва хиралашган тўплар Суперлига имиджига ижобий таъсир қилмаслиги аниқ.

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика