Adidas Россия терма жамоаси билан ҳамкорликни тўхтатди
01 мар 2022 23:11
Новости
Adidas Россия терма жамоаси билан ҳамкорликни тўхтатди
Йирик компания Россия футбол иттифоқи билан ҳамкорлик тугаганини маълум қилди.
Украина ва Россия ўртасидаги зиддиятлар фонида йирик Adidas компанияси ҳам Россия футбол иттифоқи билан ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилди. Компания вакили бунга айнан шу кунларда юз бераётган урушни сабаб қилиб кўрсатди.
Adidas 2008 йилдан бери Россия терма жамоаси ҳамкори ҳисобланарди. 2021 йилда икки ташкилот 2026 йилга қадар мўлжалланган янги битим имзолашганди.
Эслатиб ўтамиз, кеча ФИФА ва УЕФА рус клубларини ва термасини барча халқаро турнирлардан чиқариб юборганди.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии