Абубакар “Ал Насср”дан кетиши ҳақида: “Роналду қолишни сўраганди, аммо ...”
		
		08 фев 2023 09:30
        Новости	
	 
				 
				Абубакар “Ал Насср”дан кетиши ҳақида: “Роналду қолишни сўраганди, аммо ...”
Ҳозирда фаолиятини “Бешиктош”да давом эттираётган Венсан Абубакар “Ал Насср”дан кетиш сабабини айтди.
			“Криштиану билан шартнома имзоланганидан сўнг, у келишидан олдин ҳам мураббийга кетишни хоҳлаётганимни айтгандим. Роналду келиши билан хорижлик футболчилардан бири кетишга мажбур бўларди. Роналду мендан қолишни сўради ва клуб ҳам шуни истаётганди, аммо кетишни истадим. “Ал Насср” маошимни мавсум охиригача тўлашга тайёр турганди”, дейди камерунлик форвард.
31 ёшли Абубакар Саудия Арабистони чемпионати жорий мавсумида 11 баҳсда қатнашиб, 4+1 натижа кўрсатди. Туркия Суперлигасида эса “Бешиктош” билан 4 та учрашувда қатнашишга улгурди ва самарали натижа қайд этолмади.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии