RU

Последние новости

12:29Жоау Феликс фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин  1 12:07Ҳожимат Эркинов оилавий масалалар сабаб Олимпия терма жамоамиз таркибига киритилмаганми?  33 11:31«Ал Насср» Эдерсон трансферидан воз кечиши мумкин  0 11:15Ўртоқлик учрашуви. "Спартак" - "Насаф" 3:0, "Насаф" Россиянинг 10 карра чемпионини енга олмади  9 11:04Эшитдик-да! Сергей Лушчан "Навбаҳор" бош мураббийи  25 10:46«Барселона» РПЛ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  6 10:22«Немис машинаси» афсонаси терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди  3 09:58Яна бир машҳур форвард фаолиятини Саудияда давом эттиради  2 09:34Инглизлардан ҳеч ким йўқ. Европа чемпионатининг рамзий термаси маълум  8 09:09Расман: «Барселона» етакчиси операция қилинади. У йил сўнггида сафга қайтиши мумкин  7 08:44Испания термаси сардори фаолиятини «Милан»да давом эттиради — Фабрицио Романо  4 08:20Whoscored. Копа Америка мусобақасининг рамзий термаси маълум  22 07:56Расман: «Атлетико» афсонаси фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради  2 07:28Goal. Европа чемпионати ва Копа Америка мусобақасидан сўнг «Олтин тўп» учун даъвогарлар рейтинги ўзгарди  51 00:50Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Франция клубини йирик ҳисобда таслим қилди  15

Аброр Пирриев: «ОФК семинардан катта тажриба тўпладим» Новости

Аброр Пирриев: «ОФК семинардан катта тажриба тўпладим»

Куни кеча миллий терма жамоамиз ва “Локомотив” клуби шифокори Аброр Пирриев ОФК томонидан ташкил этилган футбол шифокорлари ўқув дастури доирасида ташкил этилган семинарда бўлиб қайтди.

Сафар таассуротлари хақида Аброр Пирриев билан сухбат уюштирдик.

Аброр ака ОФК томонидан ташкиллаштирилган дастур тўғрисида маълумот бериб ўтсангиз?

-ОФК томонидан ташкиллаштирилган бу семинар «Футбол тиббиётининг ОФК президенти сайёр ўқиши» номи остида ўтказилди. Бу семинарнинг асосий мақсади футбол шифокорларини футбол тиббиётидаги охирги маьлумотлар билан таништириш. Тажриба алмашиш, футбол тиббиёти ривожланган ва улкан ютуқларга эришган давлатлар клиникаларидаги тажрибаларни ўрганишдан иборат бўлди.

Ўқув қурсининг ташкилий томонларига ҳам тўхталиб ўтсангиз?

-Ўкиш курси 2 босқичдан иборат бўлиб, унда Осиёнинг турли давлатлардан 9 нафар футбол шифокорлари иштирок этишди. 1-босқичда 9 нафар шифокор 3 гурухга бўлиниб, 3 нафар шифокор Таиландда (камина ушбу гурухда), 3 нафари Қатарда ва яна 3 нафар шифокор Гонконгда 1 хафта мобайнида ушбу давлатлардаги спорт(футбол) тиббиёти клиникаларида малака оширидик. 2-босқичда барча 9 та шифокор Гонконгда тўпландик ва ОФК тиббиёт бўлими рахбари Dato Dr. Guri бошчилигидаги ОФК инструкторлари ва турли давлат спорт клиникаларидан таклиф этилган мутахассислар томонидан маьрузалар эшитдик, бу билан назарий билимларимизни мустахкамладик.

Ўқув қурси шахсан Сизда қандай таъсурот қолдирди?

-Сафардан улкан тажрибалар ортирдим. Айтишим мумкинки, ушбу курс футбол тиббиётидаги билим ва амалий кўникмаларимизни янада теранлаштирди. Футбол тиббиётидаги охирги янгиликлардан бохабар бўлдим, бошка давлат шифокорлари билан тажриба алмашинилди ҳамда янги дўстлар ортирдик. Улар билан ҳар доим тажриба алмашиб туришга келишиб олдик.

Семинардан олган билим ва тажрибангизни юртимиздаги соха мутахассислари билан ўртоқлашсангиз керак?

-Бугунги кунда бизнинг футбол тиббиётимиз ривожланиш босқичини босиб ўтмокда ва сохани ривожлантириши учун жуда кўплаб ишлар қилинмокда. Ўкишдан ортириб келган билим ва тажрибаларимни юртимиздаги «Football Мed» тиббий маркази ходимлари ва футбол сохасидаги хамкасбларим билан ўртоқлашишга ва шу ўринда ўзимизнинг ютуқ ва камчиликларимизни ҳам таққослаб кўрдим. Яна шуни айтиб ўтишим керакки, «Football Мed» маркази бош шифокори Мелиева Муаззам Солиевна билан ўзим билан олиб келган материалларни тахлил қилган холда футбол шифокорларимиз учун асқотадиган тарафларини ўзида мужассамлаштирадиган янги услубий қўлланма тайёрлашни режалаштириб турибмиз. Ўйлайманки, ушбу услубий қўлланма хамкасбларимга катта фойда келтиради.

Семинардан олган бой тажрибангиз миллий футболимиз тараққиётига хисса қўшишини тилаб қоламиз.

-Ўйлайманки семинар давомида ортириган билим ва амалий кўникмаларимдан ўзим ишлаётган миллий терма жамоамиз ва «Локомотив» футбол клубидаги тиббий фаолиятимда кенг фойдаланаман. Шу билан биргаликда мамлакатимизда футбол тиббиётини ривожи ҳамда футболчиларимизни соғлом ва бақувват бўлишлари учун бор кучимни аямай, миллий футболимиз равнақига ўз хиссамни қўшаман.

Хайрулло ВАСИЕВ сухбатлашди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика