UZ

Сўнгги янгиликлар

21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  1 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  3 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  6 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  15 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0

Аброр Пирриев: «ОФК семинардан катта тажриба тўпладим» Янгиликлар

Аброр Пирриев: «ОФК семинардан катта тажриба тўпладим»

Куни кеча миллий терма жамоамиз ва “Локомотив” клуби шифокори Аброр Пирриев ОФК томонидан ташкил этилган футбол шифокорлари ўқув дастури доирасида ташкил этилган семинарда бўлиб қайтди.

Сафар таассуротлари хақида Аброр Пирриев билан сухбат уюштирдик.

Аброр ака ОФК томонидан ташкиллаштирилган дастур тўғрисида маълумот бериб ўтсангиз?

-ОФК томонидан ташкиллаштирилган бу семинар «Футбол тиббиётининг ОФК президенти сайёр ўқиши» номи остида ўтказилди. Бу семинарнинг асосий мақсади футбол шифокорларини футбол тиббиётидаги охирги маьлумотлар билан таништириш. Тажриба алмашиш, футбол тиббиёти ривожланган ва улкан ютуқларга эришган давлатлар клиникаларидаги тажрибаларни ўрганишдан иборат бўлди.

Ўқув қурсининг ташкилий томонларига ҳам тўхталиб ўтсангиз?

-Ўкиш курси 2 босқичдан иборат бўлиб, унда Осиёнинг турли давлатлардан 9 нафар футбол шифокорлари иштирок этишди. 1-босқичда 9 нафар шифокор 3 гурухга бўлиниб, 3 нафар шифокор Таиландда (камина ушбу гурухда), 3 нафари Қатарда ва яна 3 нафар шифокор Гонконгда 1 хафта мобайнида ушбу давлатлардаги спорт(футбол) тиббиёти клиникаларида малака оширидик. 2-босқичда барча 9 та шифокор Гонконгда тўпландик ва ОФК тиббиёт бўлими рахбари Dato Dr. Guri бошчилигидаги ОФК инструкторлари ва турли давлат спорт клиникаларидан таклиф этилган мутахассислар томонидан маьрузалар эшитдик, бу билан назарий билимларимизни мустахкамладик.

Ўқув қурси шахсан Сизда қандай таъсурот қолдирди?

-Сафардан улкан тажрибалар ортирдим. Айтишим мумкинки, ушбу курс футбол тиббиётидаги билим ва амалий кўникмаларимизни янада теранлаштирди. Футбол тиббиётидаги охирги янгиликлардан бохабар бўлдим, бошка давлат шифокорлари билан тажриба алмашинилди ҳамда янги дўстлар ортирдик. Улар билан ҳар доим тажриба алмашиб туришга келишиб олдик.

Семинардан олган билим ва тажрибангизни юртимиздаги соха мутахассислари билан ўртоқлашсангиз керак?

-Бугунги кунда бизнинг футбол тиббиётимиз ривожланиш босқичини босиб ўтмокда ва сохани ривожлантириши учун жуда кўплаб ишлар қилинмокда. Ўкишдан ортириб келган билим ва тажрибаларимни юртимиздаги «Football Мed» тиббий маркази ходимлари ва футбол сохасидаги хамкасбларим билан ўртоқлашишга ва шу ўринда ўзимизнинг ютуқ ва камчиликларимизни ҳам таққослаб кўрдим. Яна шуни айтиб ўтишим керакки, «Football Мed» маркази бош шифокори Мелиева Муаззам Солиевна билан ўзим билан олиб келган материалларни тахлил қилган холда футбол шифокорларимиз учун асқотадиган тарафларини ўзида мужассамлаштирадиган янги услубий қўлланма тайёрлашни режалаштириб турибмиз. Ўйлайманки, ушбу услубий қўлланма хамкасбларимга катта фойда келтиради.

Семинардан олган бой тажрибангиз миллий футболимиз тараққиётига хисса қўшишини тилаб қоламиз.

-Ўйлайманки семинар давомида ортириган билим ва амалий кўникмаларимдан ўзим ишлаётган миллий терма жамоамиз ва «Локомотив» футбол клубидаги тиббий фаолиятимда кенг фойдаланаман. Шу билан биргаликда мамлакатимизда футбол тиббиётини ривожи ҳамда футболчиларимизни соғлом ва бақувват бўлишлари учун бор кучимни аямай, миллий футболимиз равнақига ўз хиссамни қўшаман.

Хайрулло ВАСИЕВ сухбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика