RU

Последние новости

19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  1 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  4 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  4 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  8 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2

Аброр Пирриев Амманга учиб кетди Новости

Аброр Пирриев Амманга учиб кетди

"Локомотив" шифокори Аброр Пирриев U-23 термалари иштирокидаги Осиё чемпионати саралаш ўйинларида ишлайди.

Осиё футбол конфедерацияси, миллий терма жамоамизнинг собиқ ҳамда “Локомотив” футбол клубининг амалдаги шифокори Аброр Пирриевни U-23 термалар ўртасидаги Осиё чемпионати мусобақасининг саралаш баҳсларида “Тиббий Комиссар” этиб тайинлади. Шу муносабат билан шифокоримиз Иордания пойтахти Амман шаҳрига учиб кетди. Бундай фаолият таниқли футбол тиббиёти мутахассиси учун биринчиси эмас. У яқиндагина пойтахтимизда бўлиб ўтган Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи ўйинларида ҳам “ОФК Тиббий Комиссари” мавқеъида ташкилотчи – ОФК номидан иштирок этган эди.

"МТЖ йиғинларига жалб қилинмаётганим боис, фаолиятимдаги тиғизлик бироз юмшагандай бўлди. Бундан унумли фойдаланиб, мутолаа ва ижодга етарли вақт ажратиш, шунингдек, шогирдлар тайёрлаш учун танлов эълон қилиш имкони туғилди.

Шу билан бир қаторда, “Осиё футбол конфедерацияси” таклифларини қабул қилиб, қитъамизнинг нуфузли мусобақаларида ОФК номидан “Medical officer” – “ОФК Тиббий Комиссари” мавқеъида иштирок этишдек маъсулиятли ва шарафли ишни давом эттириш баробарида, мана, Иорданияга ҳам отландим.

Хуллас, футболдаги ҳаётимнинг бир жабҳаси бошқа ўзанга бурилди, десам муболаға қилмаган бўламан. Буёғи, Яратганга таваккал... Сиз қадрдонлардан эса дуо илинжидаман!" – деб ёзади у ўзининг телеграмм саҳифасида.

Фурсатдан фойдаланиб, Аброр Пирриевга фаолиятида омад тилаб қоламиз!

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика