RU

Последние новости

09:45Игор Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  5 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  1 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  7 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  2 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  11 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  7 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  2 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  1 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  9

Аброр Имомхўжаев "Пахтакор-79" авиаҳалокатини ёдга олди Новости

Аброр Имомхўжаев "Пахтакор-79" авиаҳалокатини ёдга олди

"Футбол олами" кўрсатуви муаллифи, таниқли журналсит Аброр Имомхўжаев "Пахтакор-79" ҳалокати ҳақида батафсил сўзлаб берди.

- Аброр Имомхўжаев "Пахтакор-79" ҳалокати ҳақида қандай хабар топгани. Ўша кунни қандай ўтгани ҳақида

- Ҳозир аниқ эсимда йўқ. Лекин ўша куни уйимизда қандайдир йиғин бўлиши керак эди. Аммо мудҳиш хабарни қай тариқа эшитганим ёдимдан чиқмайди.

Эрталаб уйғонганимда дадам кўринмадилар. Онамнинг айтишларига қараганда, кимдир эрталаб соат тўртлар атрофида машина билан олиб кетибди. Биз ювиниб, нонушта қилгач, бирин-кетин-қариндош уруғлар кела бошлашди. Бироқ дадамдан хабар йўқ эди. У кундузи соат 12 ларга яқин кириб келди. Рангида-ранг қолмаган. Ҳеч кимнинг саломига алик ҳам олмай, ҳовлининг четидаги устунга суяниб қолди. Ҳаммамиз унинг атрофига тўпландик. Хавотир билан нима бўлганини сўрадик. У эса худди “Пахтакор” стадионидаги сухандонлик хонасида ўтирганидек ўйинчилар номини санай кетди: “Покатилов, Корчёнов, Аширов, Агишев, Загуменних, Ан, Фёдоров...” Дадам иккала қўлини алам билан пастга силтади-да, ҳўнграб йиғлаб юборди. Ҳамма қотиб қолди. Мен умримда биринчи маротаба дадамнинг йиғлашини кўришим эди. Тағин барчанинг олдида. Ҳовлидаги хотин-ҳалажлар “Тинчликми, нима бўлди ўзи? Гапирсангизчи?” деб қўйишмаганидан сўнг кўз ёшларини артиб, бир хўрсинди-да, титроқ овоз билан тушунтирди: “Пахтакор” командаси Минск шаҳрига ўйнагани кетаётганида улар учаётган самолёт бошқа бир самолёт билан тўқнашиб кетибди. Қаттиқ портлаш натижасида пассажирларнинг ҳаммаси ҳалок бўлибди..."

Лекин биз оиламиз аҳли билан дадамга жуда ачиндик. Чунки “Пахтакор” у киши учун нималигини яхши билардик. Онам эса анча вақтгача ўзларига келолмай қолдилар. Сабаби, ўша самолётда дадам ҳам учишлари керак эди. Фақат ана шу йиғин туфайлигина сафарга бормаган эдилар...

Кечга яқин эркак қариндош-уруғлар ҳамда дадамнинг яқин оғайнилари ҳам ҳовлини тўлдиришди. Улар бир томондан қаттиқ ҳафа бўлишса, иккинчи томондан – дадамнинг тасодиф туфайли омон қолганлигидан хурсанд бўлишарди. Йиғинга келаётган аммам эса остона ҳатламасдан, уйимизга додлаб кирган. Бир-икки кун олдин дадам Минскка кетаман деб, у кишига телефон орқали хабар берган экан...

- Авиаҳалокатдан кейинги дастлабки учрашувлар ҳақида

-  Янги команда дастлабки ўйинни Ереванда “Арарат”га қарши ўтказди. Гарчанд майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғолиб чиққан бўлсалар ҳам, пахтакорчи Глушаков киритган ягона тўпи бизга умид бағишлади. Навбатдаги учрашув эса Тошкентда ўтказилиши лозим эди. Ҳали ҳам авиаҳалокат тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлмаганлар ўша куни стадионга “Пахтакор” – “Динамо” (Тбилиси) ўйинини кўргани келдилар. Учрашув бошланишидан аввал стадион сухандони барчадан бир дақиқа сукут сақлашни сўради. Стадион карнайларидан марҳам футболчиларнинг номлари ўқила бошланди. Биринчи маротаба улар тўлиқ – исм, фамилия ва отасининг исми билан ўқилди: “Сергей Константинович Покатилов, Александр Иванович Корчёнов...” Ўйинчилар майдонга тушадиган тартиб рақами билан ўқиларкан, саккизинчи бўлиб Михаил Ан ва тўққизинчи бўлиб Владимир Фёдоровларнинг номлари айтилиши керак эди. Сухандон аёлнинг овози Анни зўрға айтди, Фёдоровга келганда титраб кетди. Кейин эса умуман ўчиб қолди. Сукунат сақланиб тургани учун ҳам, вишиллаб турган карнайдан титроқ йиғи товуши эшитилди. Мен ҳайрон бўлиб бошимни кўтардим. Бироқ атрофдаги кишилар ундан ҳам ҳайрон қоладиган даражада эдилар. Стадионда эллик мингга яқин одам йиғларди. Бу даҳшатли манзара эди. Ҳозиргина бир-бири билан жой талашган икки ўсмир ҳам, кўксидаги орденлари билан стадионга келган шляпали чол ҳам, боласини елкасига ўтқазиб олган анави мўйловли амаки ҳам йиғларди. Ниҳоят сухандон бир амаллаб рўйҳатни тугатди. Мухлислар ҳам ўзларига келишди. Янги “Пахтакор” ўзининг илк ғалабасига ўша куни эришди. Ҳамюртларимиз 2:1 ҳисобида устун келдилар. “Янги” ва “эски” иборалари мана, ўша вақтдан бери қўлланилади. “Пахтакор” 1982 йил 6-ўринни эгаллаганда ҳам, олий лигадан тушиб кетганда ҳам, “саёҳатчи” футболчилар командани талон-тарож қилганда ҳам, “эски” “Пахтакор”ни эслашади. Ҳозирги кунда ҳам исталган ишқибоз “ўша” ўйинчиларни ёддан айтиб бериши мумкин.


- 11 август куни Имомхўжаевлар оиласида қандай ўтиши ҳақида

- Отам одатдагидек эрта уйғонади. Бозордан гул ҳарид қилиб, Боткинодаги марҳумларсиз қабрларни зиёрат қилади. Ўйинчиларнинг номи қўйилган кўчаларни кезади. Марҳумларнинг оила аъзоларига қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўрайди. Сўнгра, уйга кириб вимпел, расмлар, хуллас, “Пахтакор-79”дан нима эсдалик қолган бўлса, барчасини яна бир бор кўздан кечиради. Шунинг учун ҳам мен хоҳласам-хоҳламасам, бугун у яна бир бор йиғлаб, юрагини бўшатиб олади. Унинг шундай бўлиб қолганига бугун 9 йил бўлди...

- "Пахтакор-79" жамоасидан қолган ёдгорликлар ҳақида

- Шу кунларда эса отам уйга қоғозга ўроғлиқ нарса кўтариб келди. Сўнг ҳаммамизга бирма-бир кўрсатиб чиқди. Биз темир ва шиша парчаларини ушлаб, ҳеч нарсага тушунмадик. Отам бундан хафа бўлмади ҳам. Ёш болаларга хос қўлидаги нарсага суқланиб қараркан, менга мурожаат қилди: “Тўққиз йилдан бери орзу қилиб қидирган нарсамни топдим. Булар “Пахтакор” ҳалокатга учраган самолёт парчаларидир. Танишларинг бўлса, менга музейлардагидек ойнаванд экспонат ясатиб бергин. Буларни ва 1979 йил ҳалокатдан олдин ўйинчилардан қўл қўйдириб олган вимпелни кўргазма қилиб уйнинг тўрига жойлаштираман...”


Жавоблар “Туркистон” газетасининг 1988 йил 11 август санасида чоп этилган "Мозийга қайтиб... Эркаклар йиғлаганда..." мақоласидан олинди. Тўлиқ мақола

Абдулвосит Бектемиров ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика