RU

Последние новости

23:30АПЛ. "Челси" – "Лидс", "Тоттенхэм" – "Ньюкасл": бошланғич таркиблар аниқ  0 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  0 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  5 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  9 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  10 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  35 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  5 18:27"Бунёдкор" Дания жамоасига имкониятни бой берди  1 18:05Гвардиола: "Ҳусановнинг ҳолати яхши. У ўйнашга тайёр"  17 17:50"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" АПЛда ўйнаётган хавбекнинг трансферини кўриб чиқмоқда  1

Абрамов: "Ўйлашимча, Сингапур ТЖ бугунги рақибимиз билан бир даражада" Новости

Абрамов: "Ўйлашимча, Сингапур ТЖ бугунги рақибимиз билан бир даражада"

Таиландга қарши ўртоқлик ўйинидаги йирик ғалаба (4:1)дан кейин Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Вадим Абрамов ва ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрларини билдиришди.

“Хулосаларни ўзаро даврада чиқарамиз. Маъқул келаётган ва келмаётган жиҳатлар бор. Шу устида ишлаяпмиз, ўйин ўтказдик. Рақиб муносиб ҳаракат қилди. Умумий олганда ҳозирча яхши, иссиқ ҳавога кўникмоқдамиз. Яна бир бор қайтараман, ишлаш керак бўлган ҳолатлар мавжуд. Қаторасига иккинчи ўйинда ҳисобда ортда бориб, вазиятни ўнглай олаётганимиз хурсанд қилади. Аммо яна гол ўтказиб юбораётганимиз хафа қилади, бу мавжуд муаммо. Умуман олганда, ёмон ўйнамадик, тайёргарлик кўриб олдик. Ўйлашимча, Сингапур ТЖ бугунги рақибимиз билан бир даражада. Бунгача Таиланднинг шу ердаги ўйинларини кузатдик. Маълум хулосалар чиқардик. Бироқ, бунга жиддий эътибор қаратиш керак эмас. Чунки, расмий ўйинларда барчаси бошқача бўлади”, дейди Абрамов.

Абдухолиқов:

- Асосий баҳслардан олдин охирги ўйинимиз эди. Шу рухда давом этишга ҳаракат қиламиз. Тўғри, хатоларимиз кўп, барибир хатосиз бўлмайди. Улар устида ишлаймиз ва хатоларни қайтармасликка ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз – ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Халқимизнинг дуоси, қўллаб-қувватлаши билан ИншАллоҳ ёруғ юз билан қайтиб борамиз деб ўйлайман. Энди бир хил юқори темпда ўйнаш қийинроқ менимча, тўпни йўқотмаган ҳолда ақллироқ ўйнашимиз керак. Қанча кучимизни сақлаб, беҳудага сарфламасак, ўшандагина ижобий натижага эришамиз.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика