Абдухолиқов борган ва Украинанинг "Краснодар"ига айланишни истаётган "Рух" ҳақида қисқача
20 фев 2021 11:39
Новости
Абдухолиқов борган ва Украинанинг "Краснодар"ига айланишни истаётган "Рух" ҳақида қисқача
Кўринишидан жарангсиз номдек. Ўз пайтида Одил Аҳмедов "Анжи"ни танлаганида мана шундай гап сўзлар бўлди. Кўп ўтмай "Анжи" Европани ўзига қарата олди. Фақат у ерда инфраструктурага бўлган эътибор катта эмас эди. Аҳмедовнинг Россиядаги иккинчи клуби "Краснодар"га бир пайтлар "Кубань" соясидаги жамоаси сифатида қараларди. Львов халқи жамоаси бўлган "Карпати" ҳудди "Кубань" кабиу бугун ўтмишга айланди. Жамоа инқироз туфайли кучлилар сафини тарк этган. Аксинча "Рух" 2021 йилги мавсум йўлланмасини қўлга киритган ҳолда Премьер лигага чиқди.
Энди бевосита "Рух" президенти, собиқ футболчи ва украиналик миллионер Григорий Козловскийнинг футболга юриши ҳақида айтиб ўтамиз.
Жамоа уй ўйинлари Евро-2012 учун Львов шаҳрида 200 млн Еврога қурилган "Arena Lviv"да ўтказади. Мазкур стадион УЕФАнинг 4 юлдуз мақомини олган.
"Краснодар" раҳбари Сергей Галицкий каби Козловский ишни академия қуришдан бошлади ва у Львов чеккасидаги Винники ўрмонзорларига пойдевор ўрнатди. 2018 йил бошланган қурилиш ишлари айни пайтда якунига етиб улгурди. Қизиғи, миллионер томонидан мазкур иншоот қурилаётган пайтда "Рух" Украина биринчи лигасининг ҳам ўртамиёна жамоаси эди. Ҳеч ким бу маскан ҳақида билмади. Фақатгина қурилиш ишлари ўз поёнига етишига яқин бу сарой очиқланди ва бутун Украина, керак бўлса Россиянинг топ клубларининг "ҳасади"ни келтирди.
Демак, ўрмонзор ва катта кўл олдида қуйидаги қурилиш ишлари амалга оширилди:
- 8та стандарт майдон. 3 таси сунъий, 5таси ярим сунъий.
- 5000 кишига мўлжалланган усти ёпиқ манеж.
- 2500 кишига мўлжалланган спорт ўйинлари учун зал.
- Бассейн, спорт тиббиётини ўз ичига олган тикланиш комплекси.
- 400 нафар футболчига мўлжалланган ётоқ.
- Академия билан ҳамкорлик ўрнатмоқчи бўлган клублар учун 300 нафарга мўлжалланган қўшимча ётоқ.
- Турнирлар ўтказиш учун 200 нафар кишига мўлжалланган хостел ва меҳмонхона.
Мана шу объектларни ўз ичига олган "Рух" академияси тадбиркорнинг шахсий капиталига қурилди ва у "Рух"дан Украинанинг "Аякси"ни ясамоқчи. Галицкийнинг орзуси, "Краснодар" таркибида академиянинг 11 нафар футболчисини бир вақтда ўйнатиш эди. Айнан шундай мақсадни бугун Козловський ҳам ўз олдига юқори чўққи сифатида қўйди.
Львов Киевдан 540 км, Донецкдан эса 1200 км узоқликда. Украина жуда катта ҳудуд. Бу академия ўзининг 300 км радиусидаги истеъдод эгаларини ўз академиясига жалб қилмоқчи. Унинг "Динамо" Киевдан устун жиҳати, Львов вилояти ғарбий Европа томонида эканлида бўлади. Польша билан чегарадош бу ўлка энди Европанинг энг йирик болалар ўртасидаги мусобақаларини ўтказади.
Бобур Абдухолиқов мана шундай эртани кўраётган жамоа билан 3 йиллик шартнома имзолади. Биз учун фойдали жиҳати шунда бўлдики, Бобур Абдухолиқовнинг агенти, Гайрат Хасбиулин айни пайтда тез кунларда очилиши кутилаётган "Рух" академияси билан келишувга эришди. Уларнинг таклифига кўра 14-16 ёшли истеъдод эгалари академияга таклиф қилинади. Кўрикдан муваффақиятли ўтган футболчилар Украина чемпионати ва Европада бўлиб ўтадиган кучли мусобақаларда иштирок этадилар.
footboom.com маълумотлари асосида тайёрланди.
Комментарии