RU

Последние новости

10:21Бугун ўсмирларимиз халқаро ўртоқлик турнирининг иккинчи туринида майдонга тушишади  0 09:55Sofascore. Алиқулов энг зўри, Турғунбоевчи?  2 09:31Абдуқодир Ҳусанов бугун ўтказиладиган "Анже" – "Ланс" учрашуви қайдномасига киритилдими?  1 09:03Mағлубият кечирилмади! "Ал Насср" раҳбарияти мураббийни ҳайдаб юборди  5 08:36"Байер" эртаги давом этади. Алонсо жамоаси тарихда илк бор Суперкубокни қўлга киритди  3 08:13Суперлига. Бугун Тошкентда дерби, "Бобур Арена"да "Андижон" "Сурхон"ни меҳмон қилади  3 07:25А Серия. "Милан" сўнги дақиқаларда камбек амалга оширди, Мората "Милан"даги биринчи голини урди, 1-тур ўйинлари битта саҳифада  4 06:50ЛаЛига. "Валенсия" - "Барселона" 1:2, Ямалдан ассист, Левандовский иккита урди   0 06:45Туркия Суперлигаси. "Адана Демирспор" - "Ризеспор" 1:2, Алиқулов бурчак зарбасини голга айлнатирди  5 02:34Ла Лига. "Барселона" илк турда камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Левандовскидан дубль!  21 01:49Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Демирспор"ни мағлуб этди, Алиқулов иккинчи ўйинда ҳам гол урди!  13 01:33Роналду Суперкубокдан сўнг "Ал Насср"га кумуш медаллари бериш маросимида иштирок этмади. Криштиану 1:4 билан тугаган ўйиндан сўнг дарҳол кийим алмаштириш хонасига кетиб қолди  14 00:55"Челси" ва "Атлетико" катта алмашинувни амалга оширишга яқин (Рубен Урия)  4 00:10Роналду клуб миқёсидаги 32та финалдан 10тасини бой берди  5 23:38А Серия. Амалдаги ғолиб "Интер" чемпионатни дуранг билан бошлади, миланликлар 90+6 дақиқадаги гол сабаб ғалабани қўлдан бой беришди  1

Абдусалом Азизов ОФК президенти билан учрашди Новости

Абдусалом Азизов ОФК президенти билан учрашди

Ўзбекистонда футболни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа бошчилигидаги ОФК делегацияси мамлакатимизда бўлиб турибди.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида ЎФА президенти Абдусалом Азизов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, ЎФА вице-президенти Азизбек Икромов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва ОФК делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда ОФК ҳамда ЎФА ўртасидаги ўзаро ишончга асосланган кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

ЎФА президенти Абдусалом Азизов, аввало, Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифанинг Осиё футбол конфедерацияси раҳбарлигига сайлангани билан самимий қутлади ва сўнгги йилларда икки томонлама ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашганини таъкидлади.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг футболни ривожлантиришга қаратилган Қарори юртимизда ушбу спорт турини янада оммалаштиришга улкан туртки бўлиши қайд этилди. Тошкент вилоятида қад ростлаётган Ўзбекистон Терма жамоалари маркази қурилиши давом этаётгани, Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида барча йўналиш бўйича мунтазам ўқув жараёни йўлга қўйилгани, болалар академиялари фаолиятини юқори босқичга олиб чиқиш бўйича ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди. 

“ОФК билан ҳамкорлигимиз янги босқичга чиқаётганидан мамнунмиз. Биз ОФК кўмагида қитъанинг нуфузли турнирлари U-23 ва U-20 Осиё Кубоги мусобақаларини муваффақиятли қабул қилдик. Ушбу турнирлар ўзбекистонлик миллионлаб футбол мухлислари учун хақиқий байрамга айланди, ёшларнинг қизиқишини янада оширди, стадионларни тўлдирди. Мутахассисларимиз халқаро тажрибага эга бўлди. Ҳудудлардаги футбол инфратузилмаси сезиларли дараҳада яхшиланди. Шунингдек, бугунга келиб 7 нафар вакилимиз ОФК мунтазам қўмиталарига тайинлангани биз учун катта аҳамият касб этади. Келажакда ҳам қитъа миқёсидаги ҳар қандай мусобақаларни юқори савияда ташкил этишда бор имкониятимизни ишга соламиз. Бу йил октябрь ойида ўтказиладиган бош котиблар иштирокидаги ОФК конгрессини ҳам қабул қилишдан мамнунмиз. Шунингдек, биз нафақат профессионал, балки оммавий футболни ривожлантириш мақсадида Республика мусобақалари ва фестивалларини ташкил этяпмиз. Ишонамизки, оммавий футбол одамларни бирлаштиради ва янгидан янги иқтидорли ёшларни кашф қилишга хизмат қилади.”, — деди ЎФА президенти. 

Ўз навбатида, Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа ушбу ишларни юқори баҳолаб, Ўзбекистон ОФК учун минтақадаги энг яқин ҳамкор эканлигини эътироф этди. 

“Ўзбекистонни минтақада салоҳияти ва имкониятлари юқори бўлган ишончли ҳамкор сифатида биламиз. Давлат раҳбарининг қўллаб-қувватлаши натижасида юртингизда футбол ўсиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Айниқса, сизнинг бошчилигингизда U-20 Осиё Кубоги мусобақаси юқори савияда ўтказилди. Давлат раҳбари финал учрашувига ташриф буюргани юртингизда ушбу спорт турига бўлган юқори эътиборни кўрсатиб турибди. Ҳаётга татбиқ этаётган режаларингиз ўз самарисини бераётганини ёшларингиз чемпион бўлганидан ҳам билиб олиш мумкин. Сиз томонингиздан берилган барча таклифларни кўриб чиқишга тайёрмиз”, — деди ОФК раҳбари. 

Учрашув давомида келгуси йилларда бир нечта Осиё мусобақалари ва тадбирларини Ўзбекистонда ўтказиш таклифи илгари сурилди. ОФК бош котиблари Конгрессида қитъамиз ва ФИФАнинг юқори лавозим эгалари ҳамда ассоциациялар раҳбарлари иштирок этиб, Ўзбекистон билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлиши ҳақида сўз борди. 

Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорликни кенг қамровда давом эттиришга келишиб олишди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика