RU

Последние новости

02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  4 01:50АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1 (матнли трансляция)  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  1 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  113 00:18ПСЖ — "Мец". Таркиблар маълум  0 00:03"Атлетико" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  2 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Абдураҳмон Юмангулов ва Ихтиёр Каримов "Шўртан"да иш бошлашди Новости

Абдураҳмон Юмангулов ва Ихтиёр Каримов "Шўртан"да иш бошлашди

Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига “А”гуруҳида иштирок этиб келаётган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси бошқарувида юз берган ўзгаришлар тўғрисида яқинда хабар берилган эди.

Жумладан, клуб бош менежерлигига Ш.Ярулин тайинланган бўлса, “Оқ бўрилар” бош мураббийлигини А.Алиқулов қўлга олди. Шамил Ярулин аёллар футболида мамлакатимизнинг номдор клубларидан бири “Севинч” (Қарши) ҳамда “Насаф” жамоалари бошқарувида самарали меҳнат қилиб танилган бўлса, Асрор Алиқуловга ҳам ортиқча таъриф беришнинг ҳожати йўқ. Биргина ўтган мавсумда “Машъал” жамоаси унинг бошқарувида яна Суперлигага йўл олгани кўп нарсадан далолат бериб турибди.

Мавзуни давом эттирган ҳолда шуни таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг миллионлар ўйинини янада ривожлантириш тўғрисидаги қарорлари асосида Ғузорда ҳам болалар футбол Академияси ўз фаолиятини бошлади. Ушбу футбол масканига тажрибали мутахассисларни ишга таклиф этиш борасида ҳам жиддий ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Ўз даврининг таниқли футболчилари, кейинчалик шу соҳада мураббий ва мутахассис бўлиб иш олиб борган Абдураҳмон Юмангулов директор, Ихтиер Каримов эса унинг ёрдамчиси вазифасига тайинланишди.

А.Юмангулов мустақиллик даврининг дастлабки йилларида “Машъал” (Муборак) сафида Қашқадарё футболини мамлакатимиз Олий лигасига кўтарилишида катта ҳисса қўшганлиги билан мухлислар эътиборига тушган.


И.Каримов Ғузор футболининг тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Шўртан” таркибида, аввал футболчи кейин эса мураббий, бош мураббий лавозимларида муносиб фаолият кўрсатган. Нафақат ғузорлик, балки қашқадарёлик ва қолаверса, Республикамизнинг кўп минг сонли мухлислари яхши билишадики, 2017 йилги футбол мавсумининг биринчи даврасида Ихтиер Каримов бош мураббийлигидаги “Оқ бўрилар” кетма-кет пойтахтнинг тўртта - “Локомотив” (2:0), “Пахтакор” (3:0), “Бунёдкор” (1:0) ва “Обод” (2:0) каби жамоаларини мағлуб этишга муваффақ бўлган.

Ўз навбатида биз ҳар икки мутахассисга масъулиятли вазифаларида муваффақиятли фаолият олиб боришларини тилаб қоламиз.


“Шўртан” матбуот хизмати бўлими

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика