Абдураҳмон Фозилов: “Хитойлик мухлислар қўлдан келганини қилсин, биз ундан ҳам фаол бўламиз”
12 янв 2015 08:04
Новости
Абдураҳмон Фозилов: “Хитойлик мухлислар қўлдан келганини қилсин, биз ундан ҳам фаол бўламиз”
14 январь куни Брисбен шаҳрида Осиё Кубоги иккинчи тури доирасидаги Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
Ушбу баҳсга футболчиларимиз билан бирга мухлисларимиз ҳам қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Айни пайтда Австралияда бўлиб турган Ўзбекистон мухлислар клуби бошлиғи Абдураҳмон Фозилов Хитойга қарши баҳсдан олдин ўз фикрларини билдирди.
“Осиё Кубогидаги дастлабки ўйинда ғалабага эришдик. Бундан жуда хурсандмиз. Иккинчи ўйин Брисбен шаҳрида бўлиб ўтади. Барча мухлисларимиз бир жамоа бўлиб ушбу шаҳарга учамиз. Тўғри бу ерда хитойлик мухлислар жуда кўп, лекин биз кам бўлсак ҳам сифат борасида улардан устун бўлишга уринамиз. Қисқа қилиб айтганда хитойлик мухлислар қўлдан келганини қилсин, биз ундан ҳам фаол бўламиз. Худо хоҳласа ўйин давомида бизнинг овозимиз улардан баландроқ чиқади. Шуни таъкидлашни истардимки Хитой билан ўйинга фақат Брисбендаги эмас балки бутун Австралиядаги юртдошларимиз ташриф буюришлари кутилмоқда. Куни кеча Миржалол Қосимов яна бир набиралик бўлди. Насиб қилса Хитойни мағлуб этсак ушбу ғалаба чақалоққа бағишланади”, - дейди Абдураҳмон Фозилов.
Нарзулла Сайдуллаев
Сидней

Комментарии