RU

Последние новости

09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  5 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  0 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  6 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  9 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  4 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  7 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  8 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  14 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  13 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: “Пахтакор” ОЧЛда кучли таассурот қолдирди Новости

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: “Пахтакор” ОЧЛда кучли таассурот қолдирди

"Пахтакор" - "Металлург" учрашувидан олдин меҳмонлар мураббийи Абдуқаҳҳор Маъруфалиев ўз фикрларини билдирди.

"Кейинги турдаги рақибимиз “Пахтакор” жамоаси бўлганлиги боис тошкентликларнинг Осиё чемпионлари лигасидаги охирги учрашувини синчковлик билан кузатиб бордим. Ростини айтиш керак, пахтакорчилар менда жуда илиқ таассурот қолдирди. “Ал Жазира”га қарши ўйинда жамоанинг барча чизиқлари фаоллик кўрсатишди. Айрим хатолар бўлди, бироқ якуний натижа клуб раҳбариятини ҳам, мухлисларини ҳам тўлиқ қаноатлантирди. “Пахтакор”да плей-оффга чиқиш учун реал имконият пайдо бўлди.

Пахтакорчиларнинг ғайрат-шижоати, майдоннинг ҳар бир қаричи ва ҳар бир тўп учун фаол курашганликлари таҳсинга сазовор. Олдинги учрашувларидан “Ал Жазира”га қарши ўйини тубдан фарқ қилди. Айниқса, дарвозабон Никита Рибкинга алоҳида таҳсин айтиш керак. жамоанинг муваффақиятида унинг ҳиссаси катта бўлди. Менга шунингдек, жамоа таянч ярим ҳимоячилари Шерзодбек Каримов, Жавоҳир Соҳибов, Жалолиддин Машарипов, ҳужумчи Игорь Сергеевларнинг ҳаракатлари ҳам маъқул бўлди.

Футболчилик фаолиятининг катта қисми “Пахтакор” сафида ўтган. Мамлакатимизнинг бош жамоаси стадионига ҳамиша улкан ҳаяжон билан қадам ташлайман. Зеро бу ўйингоҳ минглаб, миллионлар чарм тўп ишқибозларимизнинг хурсандчилик онларига шоҳид бўлган. Не не юлдузлар бу ерда тўп суришмаган дейсиз. Шу маънода муқаддас стадиондаги муҳит, таассуротлар доимо ўзгача, юракдан ва самимий бўлади.

Бевосита “Металлург”нинг амалдаги чемпионга қарши ўйинига тайёргарлиги ҳақида тўхталадиган бўлсам, учрашувга жиддий ҳозирланяпмиз. Пахтакорчилар таркиби жуда кучли ва уларга қарши ўйин биз учун осон кечмайди. Бундан ташқари бизнинг таркибимизда ўтган йилгига нисбатан сезиларли ўзгаришлар бўлди. Таркиб ёшарди дейиш мумкин. Янги, ёш ўйинчилар билан эса чемпионга қарши туришнинг ўзи бўлмайди. Қолаверса, “Пахтакор” кетма кет дуранглар туфайли пешқадамлардан бироз ортда қоляпти. Тошкентликлар бу ёғига ҳар битта ўйинга икки ҳисса куч билан тушишлари аниқ. Бизни хурсанд қиладиган жиҳат Жаҳонгир Абдумўминовнинг дисквалификацияси тугаб, сафга қайтганлигидир. Сафимизда жароҳатланганлар йўқ. Насиб бўлса барча ўйинчиларимиз бор куч ва маҳоратларини намойиш этишади. Ижобий натижа учун тўп сурамиз", - дейди Маъруфалиев.

"Металлург" матбуот хизмати

 

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика