RU

Последние новости

16:50"Бу клуб менинг уйим эди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади". Сергеев "Пахтакор" билан хайрлашди  1 16:44Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  29 16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  0 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  1 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  7 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  10 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  19 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  3 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  3 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  14

Абдумалик Абдуллaев: "Бухоро"ни мағлуб этишимиз шарт" Новости

Абдумалик Абдуллaев: "Бухоро"ни мағлуб этишимиз шарт"

Олий лиганинг навбатдаги турида "Навбаҳор" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади.

Айни пайтда "лочинлар" мусобақа жадвалида 22 очко билан 13-поғонани эгаллаб турибди. Қуйидаги уч жамоа имкон қадар "Навбаҳор"га яқинлашишга уринмоқда. Олдиндаги учрашувда Наманган жамоасини фақат ғалаба қаноатлантиради. Жамоа ҳужумчиси Абдумалик Абдуллаевнинг "Бухоро"га қарши учрашув олдидан фикрлари билан қизиқдик.

- Олдинда бизни ўта муҳим ҳамда қийин учрашув кутиб турибди, - деб гап бошлади форвард.

- "Бухоро" яхши шаклланган жамоа. Биринчи давра "Андижон"да сафида ўйнаб юрган кезларида Бухорода жуда қийин бўлганди ва жамоамиз йирик мағлубиятга учраганди. Тўғри, Бухорода бу жамоага қарши ўйнаш жуда мушкул. Лекин биз ўз майдонимизда ўйнаймиз. Сўнгги ўйинларда меҳмонда ҳам, ўз уйимизда ҳам очколарни бой бериб қўйдик. Энди йўқотилган очколарни қоплашимиз лозим. Шу ўринда мухлисларимизни яна ўйингоҳга чорлаб қолардим. Наманганда яна иккита ўйинимиз қолди, холос. Шу боис икки учрашувда ҳам максимал натижага эришишимиз шарт, акс ҳолда ўта қийин вазиятга тушиб қоламиз, - дейди Абдуллаев.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика