RU

Последние новости

09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  2 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  12 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  4 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3

Абдуллоҳ Ал Рашуд: "Саудия Арабистони Ўзбекистон учун ҳақиқий сюрприз бўлди" Новости

Абдуллоҳ Ал Рашуд: "Саудия Арабистони Ўзбекистон учун ҳақиқий сюрприз бўлди"

Теги :  Футзал
Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Абдуллоҳ Ал Рашуд қатнашди.
"Мусобақадаги илк учрашувни ўтказдик. Биз бугун Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ҳаракат қилдик. Ҳисоб 2:5 бўлса ҳам 4та голни ҳимоядаги голни хатолар туфайли ўтказиб юбордик. Айниқса тўртинчи голда ҳимоячиларимиз қўпол хато қилишди. Ҳисоб очилмаган пайтда бизнинг жамоа тахминан 5та гол уриш учун имкониятга эга бўлганди. Футзални тушунадиганлар доим биринчи планга тажриба чиқишини билишади. Гол уришда ҳам, ўтказганда ҳам тажриба жуда муҳим. Саудия Арабистони терма жамоаси ўйиндан ўйинга ўз тажрибасини ошириб боради. Бугун Осиёга ўз ўйинимизни намойиш этдик. Шундай кўп мухлислар қаршисида кучли жамоага қарши ўйнадик, мағлуб бўлган бўлсак ҳам ўз ўйинимиздан уялмаймиз",  - дейди Абдуллоҳ Ал Рашуд.

- Ливан ва Қирғизистон ўртасидаги ўйинни кўриб гуруҳда иккинчи ўринни Саудия Арабистони олиши мумкин деб ўйладим. Сизнинг фикрингиз қандай?
- Бугунги учрашувда асосий футзалчимиздан бири ўйнамади. У иккинчи турда майдонга туша олади. Ғалаба қозона олсак сиз айтгандек иккинчи ўринни олишимиз мумкин.

- Иккинчи турда Ливан билан баҳсда нималарга эътибор қаратиш керак?
- Асосий қиладиган ишимиз гол уришни кўпроқ машқ қилиш. Имкониятлардан фойдаланиш устида кўпроқ ишлашимиз керак.

- Жамоанинг жисмоний ҳолатини янада кучайтира оласизми? Ўзбекистон учун сизлар Ливан ва Қирғизистондан очко олишингиз фойдали.
- Ўтказиб юборилган голлар жисмоний тайёргарлик туфайли эмас. Хатолар туфайли келиб чиқди. Жисмоний тайёргарлик бўйича яхши ҳолатдамиз. Умид қиламанки кейинги ўйинларда очко оламиз.

- Биринчи бўлимда кўп ҳужум қилиб 6-7 та голли вазият яратдинглар. Ўзбекистоннинг қайси камчилигидан фойдаланишга ҳаракат қилдингиз?
- Менимча Саудия Арабистони Ўзбекистон учун ҳақиқий сюрприз бўлди. Кеча матбуот анжуманида бизни кўпчилик кучли жамоа деб ҳисобламаганди. Кейинги баҳсларда ҳам сюрприз қилишга ҳаракат қиламиз.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика