RU

Последние новости

22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   29 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  4 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  0 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  6 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  24 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  3 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  1 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  22

Абдуллатиф Ал Ҳуссайни: "Бугунги мағлубиятда бош айбдор менман" Новости

Абдуллатиф Ал Ҳуссайни: "Бугунги мағлубиятда бош айбдор менман"

ОЧЛ 1/8 финали жавоб учрашуви доирасидаги "Локомотив" - "Ал Ҳилол" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Абдуллатиф Ал Ҳуссайни иштирок этди.
"Биринчи таймда қўйган вазифамиз ўз дарвозамиздан гол ўтказмалик эди. Асосий эътибор иккинчи бўлимга қаратилганди. Лекин буни уддалай олмадик. Саудия Арабистонида мавсум якунланди. Клуб барча ички мусобақаларда иштирок этди. Шу боис футболчиларнинг жисмоний ҳолатини билган ҳолда асосий урғуни иккинчи бўлимга қаратгандик. Аммо биринчи таймда гол ўтказиб юбордик. Бугунги мағлубиятнинг асосий сабаби шунда деб ўйлайман. "Локомотив"га кейинги босқичда омад тилайман. Ҳаёт тўхтаб қолмайди, кейинги мавсумда биз янада кучли ўйин намойиш этишга уринамиз.

Бизнинг футболчиларимиз терма жамоани ҳисобга олмаганда 5та мусобақада қатнашди. Бундан ташқари деярли барча футболчиларимиз терма жамоаларда ўйнашади. "Локомотив"да эса жисмоний ҳолати топ даражага етиб келди.

Иккинчи бўлим бошида ўтказилган иккинчи гол барчасини барбод қилиб юборди. Ўйин якунида битта гол урдик. Иккинчи голни уришга уриндик, аммо вазиятлар яратилмади ва "Локомотив" кейинги босқичга йўл олди.

Бугунги мағлубиятда бош айбдор менман. Сабаби барчасини билиб туриб жамоани қабул қилиб олдим. Футболчиларда ҳеч қандай айб йўқ", - дейди мураббий.

- Шогирдларим чарчаб қолишди дедингиз. Аммо иккала гол ҳам стандарт вазиятда урилди. Тезкор қарши ҳужумдан эмас. Рақибни яхши ўрганмаганингизданми?
- Бу шунчаки сизнинг фикрингиз.

- Бош ҳакам ҳақида қандай фикрдасиз?
- Умуман олганда ҳакамлик ҳақида гапиришни истамайман. Бу ҳакам Осиёнинг энг яхши ҳакамларидан бири ҳисобланади.

- "Ал Ҳилол"да жамоавий ўйин яхши шаклланмагандек кўринди.

- Иккинчи бўлим аввалида ўтказилган голдан сўнг икки баравар кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Бу катта куч талаб қилади. Бунинг натижасида қарор қабул қилишда, тўғри позиция танлашда хатоларга йўл қўйилади. Бизнинг хатоларга йўл қўйишимизда "Локомотив" футболчиларининг жисмоний ҳолати яхшилиги ҳам роль ўйнади. Фақат биз ёмон ўйнамадик, рақиб яхши ўйнади. 


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика