Абдулазиз Жўрабоев: "Мақсадимиз А Про-лига ва Суперлигага чиқиш"
04 авг 2019 13:48
Новости
Абдулазиз Жўрабоев: "Мақсадимиз А Про-лига ва Суперлигага чиқиш"
Томонлар ўзаро келишувга эришишди. Биз Абдулазиз Жўрабоев билан қисқа суҳбат уюштирдик.
- "Турон" клубига хуш келибсиз! Бу жамоага келишингизга нима ёки ким сабабчи бўлди?
- "Турон"га Ислом Исмоилов ва клуб президенти таклиф этишди ва шароитларни айтишди. Бу таклиф менга маъқул келгани учун жамоага келдим.
- Жамоа қандай экан?
- "Турон" жамоаси жуда аъло даражада экан, мен ўйлагандан ҳам юқори даражада шаклланган, жамоанинг ички муҳити ҳам жуда яхши экан, футболчилар жуда қувноқ, машғулотларда жуда ҳам қувноқ ва ўзларининг устида ишлайдилар. Менга "Турон" жамоаси жуда ҳам ёқди.
- Келажакдаги режалар ва орзуларингиз билан бўлишсангиз.
- Жамоа олдига келгусида А Про-лига ва Суперлигага чиқиш мақсади қўйилган, шунга жамоамиз астойдил курашмоқда ва мен "Турон" жамоасига келганимдан жуда хурсандман.
Абдулазиз Абдувоҳидов суҳбатлашди

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии