RU

Последние новости

01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  1 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  1 23:43"Челси" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  7 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  19 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2 18:57Лапорта "Барселона" президентлигига қайта сайланмоқчи  11

Абдулатиф Абдуқодиров: “Мураббийларнинг алмашавериши натижага таъсир қилди” Новости

Абдулатиф Абдуқодиров: “Мураббийларнинг алмашавериши натижага таъсир қилди”

Иккинчи даврада “Андижон” сафига келиб қўшилган Абдулатиф Абдуқодиров бир нечта голларга муаллифлик қилиб, жамоаси учун фойдали трансферлардан бирига айланди.
Бунгача “НБУ-Осиё”да ўйнаб келган 27 ёшли ҳужумчи олий лигага қайтиб, бу ерда ҳам ўзини кўрсатишни бошлади. Натижада уни келаси йил ўз таркибида кўришни хоҳловчи клублар сони ортиб бормоқда. Футболчининг ўзи билан суҳбатлашиб, мавсум якуни ва келгуси режаларини билишга қизиқдик.

- Афсуски “Андижон” олий лигани тарк этди. Тўғриси, иккинчи даврада жамоага келаётганимда элитада қолишимизга 80 фоиз ишонгандим. Лекин бир қатор муваффақиятсиз ўйинлар натижасида кучлилар сафини тарк этдик – дея гап бошлади Абдуқодиров.

- Бунга нима сабаб бўлди деб ҳисоблайсиз?
- Жамоада яхши йигитлар йиғилган. 70 фоиз маҳаллий ўйинчилардир. Албатта бу таркиб билан олий лигада қолишни уддаласа бўларди. Бироқ мураббийларнинг алмаштирилиши салбий таъсир ўтказди. Футболда бу нарса муҳим саналади. Энди янги мураббийнинг ўйин услубига мослашиб бораётганида, яна ўзгариш қилиниши ўйинчиларга ҳам таъсир ўтказмасдан қолмайди. Лекин мураббийларнинг бирортасини ҳам бу билан айбламоқчи эмасман. Уларнинг ҳар бирини ўзига яраша иш услуби бўлади. Унга кўникиш учун вақт керак. Афсуски вақт бизни кутиб турмасди. Яна шуни ҳам айтиш жозики, биринчи даврада жамоа атига 4 очко йиғганди холос. Биз футболчилар имкон қадар жамоани кучлилар сафидаги ўрнини сақлаб қолиш учун астойдил ҳаракат қилдик.

- Жамоа турнир жадвалида сўнгги поғонани банд этганидан кейин “Андижон”га ўтганингиздан афсусланмадингизми?
- Йўқ, сира ҳам афсус чекмадим. Аксинча бу ерда ўйнаб, яна аввалги спорт формамга кириб бордим. Қолаверса “Андижон”даги фаолиятим ёмон кечмади ва шу тариқа олий лиганинг бошқа клубларининг эътиборга тушдим.

- Ҳа айтганча, сизга билишимизча “Қўқон-1912” билан “Машъал” жиддий қизиқиб қолган экан. Шу ростми?
- Худога шукур, таклифлар йўқ эмас. Ҳозир эркин агентман. Насиб қилса келгуси мавсумни ҳам элитада ўтказмоқчиман. Шу боис таклифларни кўриб чиқяпман. Якуний қарорга келсам, дарҳол сизга етказаман.

- “Андижон”да ўтказган ярим мавсумингиз ҳақида нима дейсиз?
- Андижонда халқ футболни жуда ҳам севади. Мухлислар хатто машғулотларимизга ҳам ташриф буюриб, далда бўларди. Албатта бу каби холат ҳар қандай футболчига завқ бағишласа керак. Агарда иккинчи босқичда ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб, олий лигада қолганимизда бемалол айта оламанки, трибуна тўлиб-тошган бўларди. Фурсатдан фойдаланиб, бизни қўллаб қувватлаб турган барча андижонлик ишқибозларга миннатдорчилик билдириб қоламан. Насиб қилса жамоа албатта яна кучлилар сафига қайтади ва улар истаганидек, юқори ўринлар учун курашади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика