RU

Последние новости

18:18"Наполи" — "Фиорентина". Таркиблар маълум  0 17:54"Челси" — "Лестер" ва "Тоттенхэм" — "Борнмут" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  2 17:26Суперлига. "Хоразм" - "Шўртан" (матнли трансляция)  10 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  1 17:00"Хетафе" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  3 16:05Итсуки Урата: "Нефтчи" билан ўйин энди тарих, биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз"  0 15:55"Ливерпуль" Нуньесга ўринбосар бўладиган футболчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр  0 15:25Тошкентда "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасида тўртта тўп киритилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:21Зоран Марушич: "Насаф"даги чемпионликни "Нефтчи" билан такрорлашни истайман"  3 15:13ЎзПФЛ наманганлик футбол мухлисларига мурожаат қилди  35 15:01Одил Ҳамробеков: "Бунёдкор" қайси ўринни эгаллайди? Жадвалга кузда қараймиз"  0 14:40Эшитдик-да! Тез орада Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари 10 та камерада тасвирга олинади  15 14:31Кими Мерк янги клуби билан шартнома имзолади  0

Абдулатиф Абдуқодиров: "Андижон"да қолиш-қолмаслигим шу кунларда аниқ бўлади" Новости

Абдулатиф Абдуқодиров: "Андижон"да қолиш-қолмаслигим шу кунларда аниқ бўлади"

Биринчи лигада тўпурарлик маҳоратини намойиш этган Абдулатиф Абдуқодиров яна фаолиятини олий лигада ўтказишга яқин турибди.
Ўз вақтида Тошкентнинг "Локомотив" клубида элитада ўйнаган футболчи охирги йилларда "НБУ-Осиё" шарафини ҳимоя этиб келаётганди. Жорий мавсумнинг биринчи қисмида "банкирлар" сафида майдонга тушиб, 21та голга муаллифлик қилган ҳужумчи "Андижон" клубида қизиқиш уйғотди. Шу боис 27 ёшли ҳужумчи "бургутлар"нинг Тошкентда ўтказаётган йиғинида иштирок этмоқда. Яқинда Абдуқодиров билан суҳбатлашиб, бир қатор саволларга жавоб олдик.

- Йил бошида, "Шўртан"дан таклиф тушганди. Шу боис қишки йиғинлар чоғида, ғузорликлар билан машғулот ўтказдим. Лекин чемпионат старти олдидан "НБУ-Осиё"нинг собиқ бош мураббийи Жаъфар ака Ирисметов мени ўз клубида кўришни истаётганини, агарда маъқул келса яна "НБУ-Осиё"га қайтишим кераклигини айтди. Шундан кейин яна ортга қайтиб келдим", - дея гап бошлади Абдулатиф Абдуқодиров.  
"Банкирлар" сафига қайтганимдан афсусланмайман. Аксинча бу ерда етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим, ва бир нечта голлар уришга эришдим.

- Биринчи босқичда 21та гол уриб, "шарқ" минтақасида тўпурарлик қилдингиз. Айтингчи ўзингиз бундан қониқдингизми ёки голларингиз миқдори янада кўпроқ бўлиши ҳам мумкинмиди?
- Тўпурар бўлганимдан хурсандман. Лекин бундан ҳам кўпроқ гол уришим мумкин эди. Чунки вазиятлар мўл бўлди. Лекин кўп холларда тўп дарвозага киришни истамади. Бундай натижа қайд этишимда, жамоадошларимнинг ҳиссаси катта бўлди деб ўйлайман. Леонид Кошелев, Абдумажид Тоиров, Алексей Николаев, Александр Хвостунов... Айнан уларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида шундай натижа қайд этдим.

- Айни дамда "Андижон" йиғинида иштирок этмоқдасиз. Янги жамоа сизда қандай таассурот қолдирмоқда?
- Ёмон эмас. Йигитлар яхши қабул қилди ва ҳамма бир-бири билан аҳил-иноқ. Машғулотлар юқори даражада ўтказилмоқда. Сергей Шевченконинг тажрибаси катта эканлиги билиниб турибди.

- Жамоада қолиш имкониятингизни қандай баҳолайсиз?
- Бу борада сизга ҳозир аниқ гап айтишим қийин. Буни бош мураббий ҳал қилади. Агарда келиша олсак, иккинчи даврани "Андижон"да ўтказаман. Акс холда...

- Олдингизда бошқа вариантлар ҳам борми?

- Ҳа, олий лигага чиқиш учун курашаётган "Қўқон-1912" ҳам таклиф билан чиққан. Кейинги тақдирим қандай кечиши, ушбу ҳафта сўнггида аниқ бўлиб қолса керак.

- "НБУ-Осиё" раҳбарияти кетишингизга қаршилик қилмадими?

- Йўқ, раҳбарият билан мавсум аввалида гаплашганимизда, агарда олий лига вакилидан таклиф бўлса, кетишимга руҳсат беришини айтганди. Бу борада муаммо бўлмайди.

- Сергей Шевченко билан алоҳида суҳбатлашиш имкони бўлдими?

- Йўқ, бош мураббий билан кўп вақт ҳам суҳбатлашмадик. Асосан клубга келганимда, озгина гаплашдик ва машғулотлар жараёнида ҳам ўзини қизиқтирган саволларни бериб туради. Шу тариқа қисқача гаплашиб турибмиз. Бафуржа суҳбатлашиш имкони ҳам туғилиб қолар.

- Агарда "Андижон" билан келиша олсангиз, бу сизнинг яна олий лигага қайтишингиз бўлади. Тўғрими?
- Ҳа, олдин "Локомотив"да ҳам бир неча мавсум ўйнагандим. Элитада яна ўйнашга бемалол кучим етади ва бунга тайёрман.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика