Абдужамол Исроилов - «Динамо» футболчиси
18 янв 2022 13:13
Новости
Абдужамол Исроилов - «Динамо» футболчиси
Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси селекция ишларини давом эттирмоқда.
Клуб мураббийлар штаби қарорига кўра, Абдужамол Исроилов «Динамо» жамоаси сафига қўшилди. Клуб ва 25 ёшли ярим ҳимоячи ўртасида бир йиллик шартнома имзоланди.
Абдужамол Исроилов 2017 йил айнан «Динамо» сафида Суперлигада дебютини ўтказиб, мухлисларга танилганди. Марказий ярим ҳимоячи ўтган йиллар давомида «Нефтчи», «Навбаҳор» ва «Бухоро» клублари шарафини ҳимоя қилди. 2022 йилги янги мавсум олдидан эса эркин агент сифатида «Динамо» жамоасига қайтди.
"Жиддий жароҳатидан тикланган футболчи яна аввалгидек самарқандлик мухлисларни ўз ўйинлари билан хурсанд этишига тилакдошмиз. «Динамо» оиласига хуш келибсан, Абдужамол!", - дейилади хабарда.
Похожие новости
17:59
Вадим Абрамов: "Баъзи ўйинларимиз ижобий якун топганида ҳатто иккинчи ўринни олишимиз мумкин эди" 14
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии