RU

Последние новости

01:43ЖЧ саралаши. Норвегия Италияни "савалади"  5 00:47Ўртоқлик ўйини. Нигерия 2та гол урган ўйинда Россия билан дуранг қайд этди  1 00:15Постекоглу бу борада иккинчи бўлди  0 23:46Италия клуби банкрот деб эълон қилинди ва профессионал лигалардан четлатилди  3 23:07Тадбиркор Ўткир Юсуповга уч хонали уй совға қилди  5 22:50Гасперини: "Бу мен учун катта чақирув"  0 22:19"Интер" МЮ ҳужумчисини таркибига қўшиб олишга яқин  0 21:59"Аталанта" Иван Юрични бош мураббий сифатида эълон қилди  1 21:42Расман: Постекоглу истеъфога чиқарилди  0 21:21Эшитдик-да! Остон Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов термага чақирилди  24 21:12Расман: "Рома" янги бош мураббийини эълон қилди  5 20:55Суперлига 4-тур қолдирилган ўйинида "Хоразм" Навоийда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди  15 19:48"Манчестер Юнайтед" 60 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 19:23Ла Лиганинг якунланган мавсуми учун энг яхши футболчи аниқланди  8 19:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг Тошкентда кутиб олиниши  18

Абдужаббор Маъруфалиев: "Болгариядан ижобий натижа билан қайтмоқчимиз" Новости

Абдужаббор Маъруфалиев: "Болгариядан ижобий натижа билан қайтмоқчимиз"

Тошкентнинг "Бунёдкор" клубининг 2008 йилда таваллуд топган футболчилари Болгария шаҳрида бўлиб ўтадиган "Жанубий қора денгиз-2017" мусобақасида иштирок этиш учун куни кеча жўнаб кетди.

Ушбу жамоани анчадан бери мураббий Абдужаббор Маъруфалиев  тайёрлаб келмоқда. Болгарияга ҳам Маъруфалиев бошчилигида ёш "қалдирғочлар" йўл олган. Абдужаббор Маъруфалиев билан боғланиб турнир ҳақида суҳбатлашдик.


- Яқинда Андижон шаҳрида бўлиб ўтган "Хотира-79" мусобақасида иштирок этиб қайтдинглар. Ушбу турнир Болгарияда ўтаётган мусобақа учун тайёргарлик вазифасини ўтаб бердими?

- Албатта, биз Андижондаги мусобақада муносиб иштирок этдик. Ўтказилган барча учрашувларнинг бирида дуранг натижа қайд этган бўлсак қолган учрашувларда ғалаба қозондик. Биз Андижонга асосий таркиб футболчиларини олиб бормагандик. Асосан иккинчи таркибдаги футболчиларни қай даражада эканликларини кўриб олиш учун уларни олиб боргандик. Андижондаги турнирда деярли барча футболчиларни кўриб олдим. Улар орасидан бир нечтасини саралаб олдик ва Болгариядаги турнирга олиб кетдик. Бундан ташқари маълум бир сабабларга кўра "Хотира-79" мусобақасида иштирок эта олмаган бир қатор футболчиларни ўзимиз билан бирга Болгарияга олиб кетдик.

- Андижон вилоятида "Хотира-79" мусобақасида иштирок этдик деб айтиб ўтдингиз. Ўзингизни жамоангиздан ташқари бошқа рақиб клубларнинг ёш футболчиларини ҳам кузатдингизми?

- Бошқа жамоадаги болаларни ҳам кузатиб бордик. Бизни асосан "БФК-Асиа" жамоасида футбол сир-асрорларини ўрганаётган болакайлар қизиқтириб қўйди. У ерда жуда ҳам кўп истеъдодли болалар бор экан. 4-5 нафар иқтидорли болаларни кўз остимга олиб қўйдим. Болгариядан қайтганимдан сўнг албатта уларни "Бунёдкор" академиясига чақираман.


- Болягарияга кетишдан олдин тайёргарлик қай даражада ўтказилди?

- Тайёргарлик аъло даражада ўтказилди. Ҳар битта болани алоҳида имтиҳондан ўтказдик. Машғулотлар яхши ўтказилди. Турнирга 100 фоиз тайёргарлик кўриб бордик. 

- У ерда қандай жамоалар иштирок этаяпти?

- Болгария ва Молдавия болалар футбол жамоалари иштирок этишмоқда. Биз бу ерга ғолиб бўлиш мақсадида ташриф буюрганмиз. 


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди
Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика