RU

Последние новости

08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  1 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  14 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  5 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  7 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3

Аббос Шодмонов: “Ҳар бир баҳсда ишқибозларни хурсанд қилмоқчимиз” Новости

Аббос Шодмонов: “Ҳар бир баҳсда ишқибозларни хурсанд қилмоқчимиз”

Жорий йилда кучлилар сафига қайтган Муборакнинг “Машъал” жамоаси, қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибини кучайтирмоқда.

Хусусан, “Бунёдкор” ўринбосарларидан Жаҳонгир Абдусаломов, “Пахтакор”дан Бобур Асқаров таклиф этилди. Шунингдек, ўтган мавсумни “Динамо”да ўтказган Аббос Шодмонов ҳам муборакликлар билан янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Тажрибали футболчи бугун ўтказилган “Локомотив”га қарши назорат баҳсидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

“Қизғин руҳда ҳозирлик олиб бормоқдамиз. Барча жамоалар қатори ўртоқлик учрашувлари ўтказяпмиз. Асосан, спорт формасига ва жамоавий ўйинни тезроқ йўлга қўйиб олишга эътибор қаратяпмиз. Ҳеч ким Суперлигада жон сақлаб қолиш учун ёки охирги ўринларни эгаллаш учун қатнашмайди. Барча, иложи борича тепа поғоналарни кўзлайди. Биз ҳам яхши ниятлар билан мавсумни бошлаш арафасидамиз. Таркибда иқтидорли ва кучли иштиёқга эга ёшлар кўп. Албатта, Суперлига ҳавосидан нафас олган, кучли ўйинчилар йўқ эмас. Аҳил оила бўлиб, ягона мақсад остида бирлаша олсак ўйлайманки, мақсадимизга эришамиз. Ҳар бир учрашувда мухлисларимизни хурсанд қилишга боримизни берамиз”,- деди футболчи.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика