А Сериянинг топ-клублари УЕФАга жарима тўлайди
24 авг 2022 20:55
Новости
А Сериянинг топ-клублари УЕФАга жарима тўлайди
А Сериянинг топ-клублари молиявий фейр-плей қоидаларини бузганликлари учун УEФА томонидан жазоланади.
La Repubblica газетаси ўз саҳифаларида баъзи тафсилотларни очиб берди. Манбага кўра, "Ювентус" 3 миллион евро, "Милан" эса 2 миллион евро жарима тўлайди.
“Интер” ва “Рома” молиявий аҳволи ҳақида ҳамон УEФА билан баҳслашмоқда. Иккала клуб келаси ёзда трансфер тақиқи кўринишидаги қаттиқроқ санкцияларга дучор бўлиш хавфи остида турибди. "Интер" ва "Рома"нинг УEФА билан музокаралари яна 10 кунга яқин давом этади.
Аввалроқ Франциянинг “Марсель” ва ПСЖ клублари жазоланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Комментарии