А Сериянинг 3 ўйини коронавирус туфайли бошқа кунга кўчирилди
23 фев 2020 10:59
Новости
А Сериянинг 3 ўйини коронавирус туфайли бошқа кунга кўчирилди
Хитойдаги коронавирус Европа футболига қадар етиб бормоқда.
Италия премьер-министри Жузеппе Конте мамлакатдаги икки провинция - Ломбардия ва Венетодаги барча спорт тадбирларини бекор қилди.
Шулар жумласида А Сериянинг 3 ўйини ҳам бор. Бунга сабаб сифатида коронавирус хавфи эълон қилинди.
Қайд этилишича, бугун бўлиши керак бўлган "Верона" - "Кальяри", "Аталанта" - "Сассуоло" ва "Интер" - "Сампдория" каби учрашувлар бекор қилинган.
Ўйинларнинг ўтказилиш сабаблари ҳали очиқланмаган.
Комментарии