RU

Последние новости

12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  7 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  16 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  7 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3

А Сериядаги пойгалар давом этади. "Ювентус"га бу сафар ҳам рақиб топилмайдими? Новости

А Сериядаги пойгалар давом этади. "Ювентус"га бу сафар ҳам рақиб топилмайдими?

Италияда А Сериянинг 29-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Ювентус" "Женоа"дан кучлироқ

Умуман олганда, амалдаги чемпионнинг Генуяга бўлган сафарлари доим ҳам осон кечмаган. "Грифонлар" мунтазам равишда ушбу рақибга бор кучи билан қаршилик кўрсатган, бу гал ҳам шундай бўлди. Албатта, "Ювентус" дастлаб фаолроқ ҳаракат қилди, Роналду ва унинг шериклари Перрин дарвозасига бир неча бор таҳдид солишди. Аммо голкипер 1-таймда гол ўтказмади ва қатор хавфли зарбалани қайтаришга муваффақ бўлди. Бироқ "грифонлар"нинг ўзи рақиб дарвозасига хавф сола олмади, шу сабабли танаффусгача гол бўлмади.

Иккинчи тайм бошидан Дибала ўзини кўрсата бошлади. Аргентиналик жарима майдончаси бурчагида бир нечта ҳимоячини алдаб ўтди ва эҳтиёткорлик билан дарвоза бурчагига аниқ гол уриб қўйди. Бу паллада Перин ҳам ҳеч нарса қилолмай қолди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, "Ювентус" янада яхшироқ ҳаракат қила бошлади. Пьянич тўпни Роналдуга оширди, у дарвоза томон бироз яқинлашди-да, узоқдан кучли зарба берди ва дарвозабонга ҳеч қандай имкон қолдирмади. Шундан сўнг, "Женоа" деярли ҳужум қилмади ва ўйин бироз сустлашди. Дуглас Коста эса ўйинни жонлантирди. Бразилиялик қанотдан силжиди ва ўта кучли зарба билан рақиб дарвозасини ишғол этди. Қизиғи шундаки, учинчи голдан кейингина "Женоа" ҳужум қила бошлади ва 76-дақиқада Пинамонти гол уришга эришди. "Ювентус" ҳамон етакчи ўрнида қолмоқда, "грифонлар"нинг аҳволи эса унчалик ҳам яхши эмас.


"Лацио" катта қийинчилик билан "Торино"ни енгди

"Фиорентина" билан ўйинда Индзаги шогирдлари ёрқин ўйин кўрсата олмаган бўлсада, муҳим 3 очкога эга чиқди. Бу сафар ҳам уларга осон бўлгани йўқ. Ўйиннинг аввалидаёқ, аниқроғи 5-дақиқада "Торино" футболчилари пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди ва Белотти имкониятдан унумли фойдаланди. "Бургутлар" дарҳол ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди, лекин Иммобиле жуда қулай вазиятда тўпни ноаниқ йўллади. Бироз ўтгач, италиялик футболчи яна зарба берди, лекин яна ноаниқ. "Торино" эса иложи борича зич ўйнашга ҳаракат қилди.

Иккинчи бўлим бошида эса А Сериянинг энг хафли жуфтликларидан бири яна ўзини кўрсатди. Луис Альберто ажойиб тўп ошириши билан Иммобилени қулай вазиятга чиқариб юборди ва Чиро  бу сафар кучли зарба бериб ўтирмай, тўпни Сиригунинг ёнидан ўтказиб дарвозага жойлаб қўйди. "Торино" гол ўтказиб юборгач, бир-икки марта ҳужумга ўтишга ҳаракат қилиб кўрди, лекин бундан наф чиқмади. Аксинча "Лацио" иккинчи тўпни киритди. Шу ўринда ушбу вазиятда дарвозабон хато қилганини ҳам таъкидлаш лозим. Пароло тўпни Иммобиледан қабул қилиб олгач, кучли зарба берди, лекин Сиригу чалғиб қолди чоғи, тўпни қўллари остидан ўтказиб юборди. "Лацио" бундай хатоларни кечирмайди ва қолган вақт давомида "буқалар" ҳисобни тенглаштиришидан кўра, айнан "бургутлар" 3-голни уришлари мумкин эди.


"Интер"нинг жахли чиқди

"Нерадзурри" А Серия аутсайдерига қарши ўйин ўтказди. Антонио Конте таркибда ва тактик жойлашув борасида бир нечта ўзгаришларни амалга оширди. "Интер" ишни узоқ чўзиб ўтирмади, 5-дақиқадаёқ Алексис Санчес жарима майдони ичида унутиб қолдирилган Янгга тўпни оширди, у эса тўпни тўхтатиб ўтирмай, ҳисобни очди. "Интер" ҳужум қилишда давом этди, лекин маълум вақтгача "Брешия" унга қаршилик кўрсатишни уддалади. Бироқ кейин жарима майдони ичида Виктор Мозес йиқитилди, пенальти. Тўп олдига Алексис Санчес келди ва имкониятдан унумли фойдаланди. "Брешия" ўзига келиб улгурмасидан "Интер" яна гол урди. Эшли Янг жарима майдони ичига тўпни етказиб берди ва Д`Амброзио ҳаммадан чаққонроқ чиқти.

"Интер" футболчилари ижросида қанотдан жарима майдонига ҳаводан ошириб бериладиган узатмалар жуда хавфли кўриниш олмоқда. Иккинчи бўлимда Санчес жарима тўпидан узатмани амалга оширди ва Гальярдини боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Яна бир вазиятда Кандреванинг кучли зарбасидан кейин тўп дарвозага боришига рақиб кипери йўл қўймади. "Интер" тўхташ ниятида эмасди. Ҳали гол урмаган Лукаку айниқса ҳаракат қиларди, 5-голни айнан у ташкиллаштирди. Ромелунинг зарбасидан кейин Эриксен бир метр масофадан тўпни бўш дарвозага олиб кириб қўйди. Бу гол даниялик учун А Сериядаги 1-бўлди. Ўйин охирида эса Кристиан самарали узатма амалга оширди, Кандрева ўз исмини таблога ёздириб қўйди. Бундай ишончли ғалаба "Интер"га кейинги ўйинларда куч бағишлаши турган гап.


"Аталанта" қувишда давом этади

"Наполи" охирги вақтларда ижобий натижалар билан мақтана олади. Италиянинг энг ёрқин жамоасига қарши Гаттузо алоҳида тайёргарлик кўргани аниқ. Бу борада ҳимояга айниқса урғу берилган бўлса ажабмас. Биринчи бўлимда ўйинга тузилган режа иш берди десак бўлади. Ўйин суратига Оспинанинг мажбурий алмаштирилиши ҳам таъсир кўрсатди, лекин умуман олганда "Аталанта" биринчи 45 дақиқаликда кўп ҳам вазият ярата олмади. Ўз ўрнида "Наполи" ҳам ёрқин ўйин кўрсатолмади.

Иккинчи бўлимда вазият ўзгарди. Мартен де Рон тўпни олиб қўйди ва Гомесга етказди, "Аталанта" сардори ҳеч ким ҳалақит қилмаётган Пашалични топди. Кўп ўтмай, "Аталанта" яна ўнг қанотдан ҳужумни гол билан якунлади. Бу сафар Гонсенс аниқ зарба берди. Воқеаларнинг бундай ривожига меҳмонлар буткул тайёр эмасдилар. Шундан кейингина "Наполи" ҳужум ҳақида эслади, лекин Фабианнинг уўоқ масофадан берган зарбаси ва Кулибалининг фаоллигидан бошқа эслайдиган вазият бўлмади. "Аталанта" ҳақли равишда ғалабага эришди, Гаттузо эса шогирдларига бу ўйинда иштиёқ етишмагани ва буни тез орада тўғрилашини айтди.


"Милан" 25та зарба берди, лекин 3 очко насиб қилмади

Ўйин аввалидаёқ "Милан"нинг муаммолари бошланди. Доннарумма дарвозаси олдида юзага келган вазиятда, ноқулай вазият бўлсада, Валотти нишонга аниқ зарба беришни уддалади. Кейинги ҳужумда Пакетада шундай имкон туғилди, лекин бразилияликнинг омади чопмади. Ўйин бир муддат сокин руҳда давом этди, сокинликни Флоккарининг зарбаси бузиб юборди. Доннарумма олдинга чиқиб кетгани сабаб жойига қайтиб улгурмади. Танаффусгача "СПАЛ" ҳимоячиси Алессандро қизил карточка олиб, майдонни шерикларидан аввалроқ тарк этишга мажбур бўлди. Кўп бўлиб қолган "Милан" рақибни ҳимояга қамаб қўйди. Таркибда айниқса Чалханоглу ажралиб турди.

Иккинчи бўлимда босим янада ошди. "Милан" 25 бор (!) зарба берди. "СПАЛ" дарвозабони ва ҳимоячилари катта қийинчиликка дуч келди ва қайсидир паллада рақиб уни ёриб ўтди. Леао яқин бурчакка ажойиб зарба билан тўпни жойлаб қўйди. "Милан" вазиятдан фойдаланиб қолишга тушди, лекин улар мардларча турди. "СПАЛ" асосий вақтга қўшиб берилган дақиқалардагина уч очкони қўлдан чиқарди. Викари рақиб ҳужумини қайтаришда негадир шошилиб қолди, унинг ҳаракатидан кейин тўп Летица дарвозасига бориб тушди. "Милан" ўйин борасида оладиган бўлсак, мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмаганди.

Шунингдек, "Фиорентина" "Сассуоло"га мағлуб бўлди, "Удинезе" "Рома"дан устун келди, "Болонья" ва "Кальяри" дуранг натижа қайд этди.


Сергей Румянцев

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика