RU

Последние новости

21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  1 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  3 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  1 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  6 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  8 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  5

А Серияда xPTS статистикаси бўйича энг кўп очко йўқотган ТОП-5 клуб ҳақида Новости

А Серияда xPTS статистикаси бўйича энг кўп очко йўқотган ТОП-5 клуб ҳақида

Куни-кеча "Аталанта" кутилмаганда очко йўқотди ва энди "Ювентус"га етиши қийин бўлади.

Ўтган тур "Аталанта" ўзаро ўйинда "Ювентус"ни қанчалик қийин вазиятга тушириб қўйгани ва туринликлар фақатгина пенальтилар эвазига икки гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолгани ҳали кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

Хўш, "Ювентус" гегемонлиги сизнинг ҳам жонингизга тегмади-ми? Турин клуби ушбу мавсум Скудеттони қўлга киритиши адолатдан бўляптими? xPTS кўрсаткичи (тахминий тўпланган очколар) "кекса синьора" турнир жадвалида "Аталанта" ва "Интер"дан пастроқда бўлиши кераклигини кўрсатмоқда. xPTS статистикаси бўйича А Сериянинг очколарни энг кўп қўлга кирита олмаган 5 жамоаси ҳақида гаплашамиз.


"Женоа"
30 очко, xPTS – 41.49

Январь ойида ҳам Генуя клуби жадвалнинг охирги поғонасида эди, лекин қишдаги ақлли трансферлар ва Давиде Николанинг бош мураббий этиб тайинланиши оқибатида клуб "подвалдан" чиқиб келди. "Женоа" қутқарувчи 17-поғонани эгаллаб турибди, "Лечче" бир очкога ортда қолмоқда. "Женоа" – энг кўп очко йўқотган клуб, аниқроғи xPTS бўйича ишлаши керак бўлган очколарсиз қолган. Никола шогирдлари 40 та гол уришди, аслида кўпроқ уришлари зарур эди: xG (кутилган голлар) – 45.03. Ўз дарвозасидан 63 та гол олиб чиққа, лекин камроқ ўтказишлари керак эди: xGA (тахминий ўтказиб юборилган голлар) – 49.30.

"Женоа" 11 очкодан қуруқ қолди, жон сақлаш учун курашиш ўрнига у чемпионатни бемалол тугатиб қўйиши ҳам мумкин эди. Қолган турларда "Женоа"ни ўртамиёна рақиблар кутиб турибди: "Торино", "Лечче", "Сампдория", "Интер", "Сассуоло", "Верона". Яъни ортиқча муаммосиз очколарни ишлаб, чемпионатни тугатиб қўйса бўлади.

"Фиорентина"
36 очко, xPTS – 44.92

Флоренцияликлар яхши таркибга эга ва бу таркиб билан клуб Европа Лигаси йўлланмаси учун курашиши мумкин эди. Бунинг ўрнига "фиалкалар" жадвалнинг қуйи поғоналарида ўралашиб юришибди. Маълум муддат жамоа қуйи дивизонга равона бўлиши мумкин бўлганлар рўйхатида ҳам бор эди. Мураббийлар штаби қўл остида Франк Рибери, Патрик Кутроне ва Федерико Кьеза каби футболчилар бор. Улар эса ҳужумда қандай ҳаракат қилишни билишади. "Фиорентина" эса бор йўғи 13-ўринни эгаллаб турибди. Мавсум якунлангач Жузеппе Якини бош мураббий курсисини бўшатиб қўяди. Карантин сабаб унга ҳам "вақт берилганди", аммо рестардан кейин жамоа бор йўғи 6 ўйинда 1та ғалабага эришди. "Фиорентина" билан вазиятда ҳам омад келмаслиги масаласи бор – xPTS статистикаси бўйича жамоа деярли 9 очкосиз қолган. Бош мураббийликка асосий номзодлар – Маурицио Сарри, Лучано Спаллетти ва Даниэле де Россо. "Фиорентина"га ким келса ҳам катта ўзгаришлар бўлиши аниқ. Миш-мишларга қараганда, Флоренцияликлар шунингдек бўлажак трансфер ойнасида Алексей Миранчукни ўз таркибига қўшиб олишга уриниб кўради.


СПАЛ
19 очко, xPTS – 27.08

Расман жамоа ҳали А Сериядан тушиб кетмади, лекин СПАЛ ўзи ҳам Б Серияга тушиб кетишига ўзи ҳам ишониб бўлди чоғи. 32 учрашувда Луиджи Ди Бьянко шогирдлари бор йўғи 23 гол урди – лигадаги энг ёмон натижа. xG статистикаси бўйича эса вазият у қадар ёмон эмасди – 34.19, аммо бу ҳам А Сериядаги энг ёмон кўрсаткич. СПАЛ нафақат чемпионатдагилар орасида энг кам зарба берган, балки аниқ зарбалар борасида ҳам охирги ўйинда. Луиджи Ди Бьянко жамоаси 19 очкодан кўпроқ тўплаши керак эди, лекин жамоанинг қуйи дивизионга тушиб кетаётгани адолатдан бўлмоқда. Клуб учун мавсумдаги ягона ёрқин эпизод – форвард Андреа Петанья (12 та гол ургани). Аммо яна бир жиҳат, 30 ёшли футболчи СПАЛ сафида ҳужумчи ижарада ўйнамоқда ва мавсум сўнггида "Наполи"га қайтади.



"Брешия"
21 очко, xPTS – 28.49

"Брешия" президенти Массимо Челлино мавсум аввалида жамоага Марио Балотеллини таклиф қилганида, мухлислар бу янгиликни ижобий руҳда қабул қилишди. Ҳа, форварднинг характери оғир, баъзан қилиқлари тушунарсиз, аммо кўпчилик Марио 29га тўлди, энди ақлини йиғиб олар дейишганди. Устига-устак Брешия – унинг она шаҳри, айнан шу ерда уни боқиб олган ота-онаси, Балотелли уларни ҳозиргача ҳурмат қилади ва илиқ сўзларини аямайди. Карантиндан аввал Балотелли 19 ўйинда 5 та гол урган ва вазият чидаса бўладиган эди. Лекин жамоалар карантиндан қайта бошлагач, Марио машғулотларга боришдан бош тортди.

"Брешия"ни СПАЛ каби энди ҳеч нима қутқариб қола олмайди, жамоа қуйи дивизионга тушиб кетиши аниқ бўлиб улгурган. Клуб элитани тарк этган тақдирда Балотелли билан шартнома автоматик тарзда бекор бўлади ва Челлино бундан фақат хурсанд бўлса ажабмас. 17-ўриндан 9 очкога ортда қолаётган "Брешия" катта эҳтимол қуйи лигага тушиб кетади. Жамоа мавсум давомида вазиятлардан унумли фойдаланиш борасида жиддий оқсади: xG – 35.66 амалда 28 та гол урилган.


"Сампдория"
38 очко, xPTS – 41.57

Генуянинг яна бир вакили ҳам рўйхатимиздан жой олди. Клаудио Раньери жамоа бош мураббийи этиб тайинланганч, "Сампдория" ижобий натижалар қайд эта бошлади ва ўзига хос серияни қайд этди, лекин бевосита карантиндан аввал вазият унчалик яхши эмасди. "Сампдория" – А Серия клублари ичида коронавирусдан энг катта зарар кўрган клуб. Охирги натижалардан келиб чиқсак, ҳозир Раньери жамоаси яхши ҳолатда – 4 ўйинда 3 ғалаба. Шу тариқа, жамоа 14-поғонага кўтарилиб, элитада жон сақлаб қолиш муаммосини ҳал этди десак ҳам бўлади. 32 турда жамоа 54 та гол ўтказиб юборди, ваҳоланки xGA бўйича нисбатан камроқ – 45.37 та гол қўйиб юбориши зарур эди.  


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика